Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойнинг машҳур маркетплейсларида намойиш этилади
Иқтисод

Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойнинг машҳур маркетплейсларида намойиш этилади

97
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ўз маҳсулотларини Хитойнинг энг йирик онлайн платформалари - Aliexpress, Tmall, Taobao ва JD.com орқали тўғридан-тўғри сотишни бошлайди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан маълум қилишларича, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) нинг электрон савдо бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши доирасида тегишли битимлар тузилган.

Вазирлик делегацияси рақамли трансформацияни чуқурлаштириш, электрон платформалар орқали экспорт салоҳиятини ошириш ва минтақавий ҳамкорлик асосида инклюзив ўсишни ривожлантириш бўйича ташаббуслар билан чиққан.

Alibaba Group билан эришилган келишувларга кўра, 100 та ўзбек компанияси учун экспорт акселераторини ишга тушириш режалаштирилган. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга глобал бозорларга чиқиш ва машҳур маркетплейслар орқали хитойлик истеъмолчиларга товарларни тўғридан-тўғри сотиш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистон томони JD.com платформасида Made in Uzbekistan онлайн павильонини очишга келишиб олган. Унда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг ҳам индивидуал харидорлар, ҳам корпоратив мижозлар учун мўлжалланган маҳсулотлари намойиш этилади. Шунингдек, Хитойдаги логистика хаблари орқали B2B2C модели бўйича товарларни етказиб бериш кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...