Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий мавсумда Ўзбекистон Россия бозорига қулупнай ва гилос экспорт қилувчи энг йирик давлатлардан бирига айланди.
Ўзбекистондан ташқари, энг йирик етказиб берувчилар қаторига Озарбайжон ва Туркия киритилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил Ўзбекистонда гилос ҳосили ошган, шунингдек, мамлакатнинг Россия импортидаги улуши ҳам кўпайган.
"Аммо Ўзбекистон кўпроқ Европага етказиб беришга эътибор қаратмоқда", - деди FruitNews бош директори Ирина Козий.
"Чек Индекс" таҳлилчилари маълумотларига кўра, июнь ойида қулупнай харид қилиш 9 фоизга, гилос 5 фоизга камайган. Уларнинг фикрича, талабнинг пасайиши резавор мевалар нархининг ошиши билан боғлиқ. Қулупнай 24% га, гилос 38% га қимматлашди.
Резаворлар нархига Россияда ҳосилнинг пасайиши таъсир кўрсатди, бу ёз бошидаги совуқ ва ёмғирлар туфайли юзага келган. Резавор меваларнинг катта қисми импорт маҳсулотлари билан алмаштирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон иссиқхона помидорлари ташқи бозорларда ўз мавқеини йўқотишда давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Январь-апрель ойлари маълумотларига кўра, ушбу маҳсулотлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камайган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, пасайиш кетма-кет тўртинчи йил давом этмоқда - бу мамлакатнинг бутун аграр сектори учун хавотирли сигналдир.

Изоҳлар мавжуд емас