Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Туркиянинг тўқимачилик компаниясига нисбатан 700 миллион долларлик даъвони судда ютиб олди
Иқтисод

Ўзбекистон Туркиянинг тўқимачилик компаниясига нисбатан 700 миллион долларлик даъвони судда ютиб олди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қарийб етти йиллик тортишув ва 700 миллион долларлик даъводан сўнг Инвестициявий низоларни ҳал қилиш халқаро маркази (ICSID) Ўзбекистон тарафини олди. Арбитраж суди Туркиянинг Bursel Tekstil компанияси даъволарини тўлиқ рад этган ва даъвогарларга барча суд харажатларини қоплаш мажбуриятини юклаган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, қарор ўтган йилнинг 10 октябрида чиқарилган бўлиб, 2017 йилда туркиялик инвесторлар ташаббуси билан бошланган ишнинг натижаси ҳисобланади. Уларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон тўқимачилик саноатига киритган сармоялари мусодара қилинган, бироқ суд бу айбловларни асоссиз деб топган.

ICSID қоидаларига кўра, чиқарилган қарор якуний ҳисобланади ва бажарилиши шарт.

Эслатиб ўтамизки, Bursel Tekstil Sanayi ve Dış Ticaret A.Ş. компанияси 2000 йиллар бошида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан қўллаб-қувватланган Тошкентда тўқимачилик фабрикасини қуриш лойиҳасида иштирок этиб, Ўзбекистонга сармоя киритган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...