Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида жойлашган "Термиз" халқаро савдо маркази ҳудудида Қозоғистон ўзининг савдо павильонини очган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Тантанали маросим доирасида Қозоғистон томони вакиллари ва Термиз савдо маркази жойлашган Ayritom Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ўртасида савдо павильонини ижарага олиш тўғрисида шартнома имзоланган.
Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати таъкидлаганидек, келишув товар айирбошлашни ривожлантириш ва Қозоғистон маҳсулотларининг ташқи бозорларда илгари суришда муҳим қадам бўлди.
"Янги павильон Ўзбекистон ва Афғонистон бозорларида Қозоғистон товарларини тақдим этиш учун муҳим платформа бўлади, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва Қозоғистон экспорт имкониятларини кенгайтириш учун янги истиқболларни очади", – дейилмоқда.
Шунингдек, Савдо вазирлигининг хабарида таъкидланишича, бизнесни кенгайтириш ва қўшни мамлакатлар бозорларига товарларни илгари суриш учун барча шароитлар яратилган савдо павильонида ҳамкорлик қилишга Қозоғистон компаниялари таклиф этилади. Маҳсулотларни павильонга жойлаштириш учун QazTrade АЖ билан боғланиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас