Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми миллиард долларга етиши мумкин
Иқтисод

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми миллиард долларга етиши мумкин

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Беларусь ва Ўзбекистон бир миллиард долларлик товар айланмасига эришиши мумкин. Мухбиримиз берган хабарга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев Беларусь ва Ўзбекистон минтақалари II форуми доирасида маълум қилган.

Форум доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев беларуслик ҳамкасби Леонид Заяц билан учрашган. Томонлар саноат, қайта ишлаш, таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.

"Ўтган йилларга нисбатан ортиб бораётган жорий товар айланмаси яқин ҳамкорликни кўрсатади, аммо 600 миллион доллар чегара эмас. Ҳамкасбларимиз билан таҳлил қилдик ва товар айирбошлашни миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларимиз борлигига амин бўлдик", деди Ходжаев журналистларга.

Ходжаевнинг фикрича, ушбу кўрсаткичга 2024-2025 йилларда ишга тушириладиган саноат ва агросаноат мажмуи соҳасида бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин.

Шунингдек, у икки мамлакат ўртасида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлаган.

"Беларусь томони чорвачилик, ўсимликчиликда жуда кучли. Ҳамкасбларимиз билан қаерда ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини аниқладик. Бундан ташқари, енгил саноатда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу ерда биз Беларусь томонидан технологиялар ва ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда қўшма корхоналар ташкил этмоқдамиз", - дея маълум қилган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, бугин Тошкентда Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг II форуми иш бошлади. Форум дастурида бир нечта панел сессиялари режалаштирилган: "Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати: Ўзбекистон ва Беларусь учун янги имкониятлар", "Инвестициялар ва саноат кооперацияси: Ўзбекистон ва Беларусь минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари", "Спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш", "Ёшлар сиёсати соҳасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш”. 

Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг I форуми 2019 йилда Минскда бўлиб ўтган эди. Ўшанда икки кунлик иш давомида минтақалар ўртасида 26 та тўғридан-тўғри битимлар имзоланган, 20 дан ортиқ тижорат шартномалари ишга туширилган. Форум тадбирларида 1000 дан ортиқ киши иштирок этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+