Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ўз товарларини Ғарбий Европа бозорларига транзит қилиш тўғрисида Литва билан келишиб олган
Иқтисод

Ўзбекистон ўз товарларини Ғарбий Европа бозорларига транзит қилиш тўғрисида Литва билан келишиб олган

67
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Литвада ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга Ғарбий Европа бозорларига товарларни экспорт қилиш учун махсус терминал очилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, Литвада Bega логистика компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилган. Томонлар Ўзбекистон товарларини Европа Иттифоқига етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишган.

Учрашув натижасида Литванинг  Клайпеда портида Ўзбекистон маҳсулотлари учун ихтисослаштирилган терминал очиш тўғрисида келишув имзоланган. У ерда товарларни кейинчалик Европага жўнатиш учун сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундан ташқари, шаҳарда мамлакатимиз Савдо уйини очиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг Литвадаги биринчи Савдо уйи ўтган йилнинг ёзида Вильнюсда  очилганди.

Эслатиб ўтамизки, март ойида президент ҳузуридаги йиғилишда товарлар экспортини қимматроқ бозорларга йўналтириш имконияти муҳокама қилинган эди. Хусусан, экспорт учун янги истиқболли бозорлар ҳисобланадиган йирик порт шаҳарлари: Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерландия), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар)да Савдо уйларини очиш зарурлиги таъкидланган.

Илгари Ўзбекистоннинг Савдо уйлари Россиянинг Иваново ва Япония Нагоя шаҳарларида очилди, шунингдек, Фарғонанинг  Савдо ваколатхонаси Хитойнинг Чэнду шаҳрида ташкил қилинган. 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...