Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Метан заправкаларга киритилган чекловлар фонида бензин бозорида нархларнинг навбатдаги кўтарилиш тўлқини кузатилмоқда. Жаҳон бозорида нефть котировкалари пасайишига қарамай, мамлакатимиз ички бозорида акс манзара — нархларнинг сунъий равишда юқорилаши ва таклифнинг камайиши содир бўлмоқда.
Кечаги савдо натижаларига кўра, ёқилғи сегментида хавотирли рақамлар қайд этилган: АИ-92 бензинининг бир тоннаси мавсумда илк бор 13 миллион сўмдан ошган.
Факатгина август ойидагина ушбу турдаги бензин арзошлашган. Бунга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи АИ-92 маркали бензиннинг улгуржи нархларини тушургани сабаб бўлган эди.
Декабрь ойи бошидан буён нархлар 1,5 фоизга қимматлашган. Сотув ҳажми эса 2 минг тоннадан пасайиб кетган, бу эса бозорда тақчилликни келтириб чиқармоқда.
Газ қуйиш шохобчаларига қўйилган чекловлар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Чеклов киритилган метан заправкаларнинг фаолияти тикланмасдан, қайта ёпилмоқда.
Иқтисодчи Бакировнинг фикрига кўра, "Таклифнинг атайлаб қисқартирилиши нархларнинг юқори даражада сақланиб қолишига" хизмат қилмоқда.
Олдинда ҳароратнинг пасайиши кутилаётган бир пайтда, ёқилғи соҳасидаги бундай монопол вазият ва нархларнинг асоссиз ўсиши аҳоли учун қўшимча иқтисодий босим яратади.

Изоҳлар мавжуд емас