Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Беларус брендлари остида парранда гўшти ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
Иқтисод

Ўзбекистонда Беларус брендлари остида парранда гўшти ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги вазирлари видеоконференция ўтказиб, Ўзбекистонда Беларус брендларининг гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга келишиб олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот-хизмати   Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Беларус қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Сергей Бартош томонидан ўтказилган видеоконференция якунлари ҳақида маълум қилган. Икки мамлакат вазирлари Ўзбекистоннинг турли минтақаларида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олишган.

photo_2024-03-18_17-03-25.jpg

Шундай қилиб, томонлар Тошкент вилоятида Беларуснинг "Серволюкс" компанияси иштирокида парранда гўштини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шунингдек, Самарқанд вилоятида "Савушкин продукт" бренди остида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилишган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Беларус селекцияси уруғлик картошкасининг элита навларини синовдан ўтказиш ва сунъий шароитда ўсимликларни in vitro ўстириш усулини жорий этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, Беларус президенти Александр Лукашенконинг 2024 йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифи якунида мамлакатларимиз президентлари турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида 14та шартнома имзолашганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...