Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий банк 20 июндан АҚШ валютаси курсини 12 559,26 сўмгача пасайтирди. Бу ўтган йилнинг 6 августидан бери энг паст кўрсаткич - ўшанда доллар 12 594,85 сўм эди.
Ой бошидан буён доллар 275 сўмга арзонлашди: 3 июнь куни у 12 834,61 сўмдан сотилган эди.
Тижорат банкларида бугунги кунда доллар 12 560-12 615 сўмдан харид қилиниб, 12 650-12 680 сўмдан сотилмоқда.
Миллий валютанинг мустаҳкамланиши бошқа захира пулларга нисбатан ҳам сезиларли. Евро уч кун ичида 317,47 сўм йўқотиб, 14 413,01 сўмга тушди, фунт стерлинг эса тўрт кун ичида 426 сўмга пастлаб, 16 857,04 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамизки, июнь ойи бошида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 49,6 миллиард долларга етиб, тарихий максимумга эришганди.
Изоҳлар мавжуд емас