Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда энергетика бозорининг ягона регуляторини яратиш режалаштирилган. У фақат парламент ва Президентга бўйсунади
Иқтисод

Ўзбекистонда энергетика бозорининг ягона регуляторини яратиш режалаштирилган. У фақат парламент ва Президентга бўйсунади

674
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон энергетика бозорининг ягона регуляторини яратиш режалаштирилмоқда. У парламент ва Президентга ҳисобот беради. Бу ҳақида Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Мамлакатнинг энергетика соҳасидаги қонунчилиги аллақачон эскирган. "Электроэнергетика тўғрисида"ги қонун 2009 йилда қабул қилинган эди. Уни баҳолаган халқаро молия институтлари экспертлари мазкур ҳужжат хорижий инвесторларга ҳеч нарса таклиф қилмаганлигини қайд этишди. Қолаверса, қонун жуда ноаниқ ва мавҳум ёзилган. Ҳужжатда ким нима учун жавобгар эканлиги, инвесторнинг қандай ҳуқуқлари борлиги ва унинг камситилишига қарши қандай кафолатлар мавжудлиги кўрсатилмаган. Бундан ташқари, мамлакатда ҳалигача бозор иштирокчилари учун лицензиялаш амалиёти мавжуд эмас”, - деди у Batafsil.uz мухбирига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, буларнинг барчаси электроенергетика тўғрисидаги қонун лойиҳасининг янги таҳририда, шунингдек, ишлаб чиқилаётган Электр тармоқлари кодексида ўз аксини топади.

"Янги қонунда электроэнергия бозорининг регуляторини яратиш кўзда тутилган. Бу ташкилот ҳукуматдан ташқари бўлиб, парламент ва Президентга бўйсунади. У тарифларни ўрнатиб, депутатлар унинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатиши, муайян вақт доирасида тарифларнинг адолатлилиги ва зарурлигини муҳокама қилишлари мумкин бўлади", - деди у.

Ходжаевнинг қўшимча қилишича, янги идора нафақат тарифни белгилайди, балки бу нарх айнан нима учун танланганини батафсил кўрсатиб беради.

"Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, ҳукумат ташқарисидаги комиссия томонидан тарифларни белгилаш энг тўғри ва ечим ҳисобланади. Ҳукумат томонидан тарифларнинг ўрнатилаётгани кўрган инвестор бозорнинг келажагига доимо шубҳа билан қарайди. Инвестор ўзи учун электроэнергиянинг бир нархи, рақобатчилар учун эса бошқа, яъни арзонроқ нарх ўрнатилади, деб ўйлаши мумкин. Агар идора коллегиал бўлса, бундай тузилмага нисбатан ишонч анча юқори бўлади", - дея таъкидлади Энергетика вазирининг ўринбосари.

Қонун барча ҳуқуқий жараёнлар ўтиб, йил охиригача қабул қилиниши режалаштирилган. Бу мамлакат учун тарифларни белгилашнинг янги -таснифланган босқичига ўтиш имконини беради. Масалан улгуржи харидорлар бир нарх, уй-жой мулкдорлари учун бошқа нарх белгиланилиши ёки дейлик, фойдаланиш вақтига қараб нарх ўзгариши мумкин.

"Буларнинг барчаси бозорда рақобатни йўлга қўйиш имконини беради. Электр ишлаб чиқарувчилар тармоқ компанияларига сотиш учун кураш олиб боришади, улар эса ўз ўрнида қаерда арзон бўлса, ўша жойдан энергия сотиб олишади. Мустақил регулятор бозордаги нархни кузатиб боради ва ортиқча ишлаб чиқариш мавжудлигини кузатади. Агар электр қуввати ортиқча бўлса, қувватларни тўхтатгандан кўра, аҳоли учун нархларни камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади", - деди у.

Шунингдек, вазир ўринбосари Ўзбекистон ислоҳотларни амалга оширишда хусусий компанияларни маслаҳатчи сифатида танламаслиги, ҳеч бир давлатнинг ўзига хос моделига асосланмаслиги ва ҳеч кимга тақлид қилмаслигини таъкидлади.

"Бировнинг моделини асос сифатида танлаганингизда, мамлакатингизга керак бўлган натижаларга эришиш жуда қийин бўлади, хусусий компания бўлса, холисликка эришиш мураккаб вазифадир. Шу боис, ўзимиз учун ягона тўғри қарор қабул қилдик, яъни халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилишга киришдик. Жаҳон банки, Осиё банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки ислоҳотларни биз учун амалга оширади, деяётганимиз йўқ. Биз уччала тузилмадан мутахассисларни тўплаб, ислоҳотлар бўйича катта бош режа ва энг муҳими, уларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлаш учун биргаликда ҳаракат қилайлик, деган таклифни илгари сурдик”, - деди суҳбатдошимиз.

Шерзод Ходжаевнинг қайд этишича, ушбу банклар билан ҳамкорликнинг яна бир афзаллиги шундаки, улар янги генерацияга, айниқса, муқобил энергия манбалари – қуёш ва шамол энергетикасига хусусий инвестицияларни жалб этишга ёрдам беришади.

"Халқаро молия институтлари бизга халқаро тендерлар ўтказишда кўмаклашади. Нима учун бу жуда муҳим? Улар обрў ва ва керакли тажрибага эгадирлар. Гарчи улар тендер ўтказишса, катта ўйинчилар унда бажонидил иштирок этишади. Чунки улар томонидан ташкил этилган тендер шаффоф ва адолатли бўлади, ҳар-бир кишига тенг имкониятлар берилади. Одатда, хусусий консалтинг компаниялари томонидан нохолис тендерларни ўтказиш ҳолатлари кузатилади. Улар тендер ҳужжатларини шундай тайёрлайдики, маълум инвесторлар гуруҳи бошқаларга нисбатан афзалликларга эга бўлади", - дейди у.

Ходжаевнинг сўзларига кўра, халқаро молия институтлари ислоҳотларни қўллаб-қувватлашнинг икки асосий нуқтасини яхши билишади. Булар –арзон энергия ва хизматлар сифати истеъмолчи талабларига жавоб бериши керак.

"Мамлакатимизда энергия нархи масаласи доимий равишда кўтарилмоқда. Лекин рақобат бўлмагунча нарх пасаймайди. Биз қанчалик кўп рақобат яратсак, электр энергиясининг нархи шунча паст бўлади. Тўғри ҳуқуқий асосимиз бўлсагина, рақобат яратишимиз мумкин. Бозорга киришдан олдин ҳар қандай инвестор таваккалчилик хавфларини кўриб чиқади, бўшлиқлар ва қонунчиликни ўрганади. Бизнинг асосий вазифамиз - яқин икки йил ичида ҳаммасини бартараф этишдир", - дея хулоса қилди вазир ўринбосари.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...