Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми сўнгги 5 йилда деярли уч бараваргача ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми сўнгги 5 йилда деярли уч бараваргача ошди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент — Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун жами 443,6 триллион сўм миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. 

Бу кўрсаткич 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга, сўнгги беш йилда эса 2,8 баробарга ошган.

Шу даврда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 34,5 миллиард долларни ташкил этган.

Тармоқлар бўйича хорижий инвестициялар тақсимоти қуйидагича:

  • Ишлаб чиқариш саноати — 32,9 %

  • Электр ва газ билан таъминлаш — 18,4 %

  • Тоғ-кон саноати — 12,2 %

  • Қишлоқ хўжалиги — 9,1 %

  • Қурилиш — 6,1 %

  • Ташиш ва сақлаш — 5,3 %

  • Саноат сув таъминоти ва канализация — 1,8 %

  • Соғлиқни сақлаш — 1,7 %

  • Ахборот ва алоқа — 0,9 %

  • Бошқа фаолият турлари — 11,6 %

Мутахассислар фикрича, сўнгги йилларда инвестицион фаолликнинг ортиши мамлакатда иқтисодий барқарорлик ва инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан изоҳланади.

Аввалроқ 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 48,2 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...