Ўзбекистонда лифтлар ва эскалаторлар учун бутловчи қисмларни Россия машинасозларига етказиб бериш имконияти муҳокама қилинди
Иқтисод

Ўзбекистонда лифтлар ва эскалаторлар учун бутловчи қисмларни Россия машинасозларига етказиб бериш имконияти муҳокама қилинди

20

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Михаил Иванов ўзбекистонлик лифтлар ва эскалаторлар ишлаб чиқарувчисининг маҳсулотлари билан танишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги матбуот-хизматининг маълумотларига кўра, Россия томони Тошкентдаги Texnopark майдончасида замонавий лифт ускуналари ва эскалаторлар ишлаб чиқарадиган Ostеn маҳсулотларига қизиқиш билдирган.

Компания мутахассислари дизайндан тортиб лифтлар ва эскалаторларга техник хизмат кўрсатишгача бўлган имкониятларини намойиш этишган ва диспетчерларга реал вақт режимида лифтларнинг авария ҳолатини баҳолашга имкон берадиган ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш маркази ҳақида айтиб беришган.

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда россияликлар юқори тезликдаги лифтлар ва эскалаторлар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва Россия машинасозларига етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилишган.

Эслатиб ўтамизки, Андижонда хитойликлар лифтлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқдалар. Инвестиция лойиҳаси 30 миллион долларга баҳоланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+