Ўзбекистонда Россия газига талаб ошган
Иқтисод

Ўзбекистонда Россия газига талаб ошган

36

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистон ҳукумати Россия газининг Ўзбекистонга транзитига талаб ортиб бораётгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Журналистларнинг бу йил мамлакат Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини оширишни режалаштиряптими, деган саволига жавоб берар экан, бу тўғрисида Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев айтиб ўтган.

"Бу ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг талабига боғлиқ. Айни пайтда улар дастлаб эълон қилинган режалардан бироз ошиб кетишмоқда. Умуман олганда, биз Россия газининг Ўзбекистонга транзитига бўлган талабнинг ошишини қайд этмоқдамиз", - дея унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.

Жорий йилда Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб уч баравар – 3,8 миллиард кубометргача ошиши керак.

Аввалроқ, 2026 йилга бориб Россия Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўрт баравар – йилига 11 миллиард кубометргача ошириш ниятида экани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2023 йил 7 октабрь куни Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари Ўзбекистонга Россия газини етказишга старт беришган эди. Транзит “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали амалга оширилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+