Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда "яшил" энергия ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард киловатт соатдан ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда "яшил" энергия ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард киловатт соатдан ошди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 2026 йил бошидан 13 февраль соат 12:30 ҳолатига кўра, мамлакатимиздаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия миқдори 1 миллиард киловатт соатга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 400 миллион киловатт соат ёки 40 фоизга кўпдир. 

Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳияти жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Ҳозирда юртимизда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда. 

Жорий йил бошидан буён қуёш станциялари 396 миллион колватт соат, шамол станциялари эса 604 миллион киловатт соат энергия ишлаб чиқарган. 

Қайта тикланувчи энергия соҳасидаги ўсиш суръатлари мамлакатнинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамламоқда:

  • 2022 йил: 434 миллион киловатт соат

  • 2023 йил: 576,9 млн киловатт соат

  • 2024 йил: 4,86 миллиард киловатт соат

  • 2025 йил: 10,5 миллиард киловатт соат

  • 2026 йил (13 февралгача): 1 миллиард киловатт соат 

Фақатгина қуёш ва шамол энергияси ҳисобига жорий йилда 267 миллион куб метр табиий газ тежалди, атмосферага 575 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинган. 

Агар тизимга барча гидроэлектр станциялар (ГЭС) маълумотларини ҳам қўшсак, жами "яшил" энергия ҳажми 1 миллиард 570 миллион киловатт соатни ташкил этади. Бу кўрсаткич натижасида жами 400 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 863 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг олди олинган. 

Мазкур ҳажмдаги энергия ўртача 625 мингта хонадоннинг бир йиллик ёки 5 миллионта хонадоннинг 1,5 ойлик истеъмолини таъминлашга етади. 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойигача қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш ва шамол электр станциялари) орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10 миллиард киловатт-соатдан ошгани қайд этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...