Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга Афғонистонда газ ва нефть қазиб олишга сармоя киритиш таклиф қилинган
Иқтисод

Ўзбекистонга Афғонистонда газ ва нефть қазиб олишга сармоя киритиш таклиф қилинган

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Афғонистон Ўзбекистонга Ғазни ва Ҳирот вилоятларидаги нефть-газ ва мис конларига сармоя киритишни таклиф қилган. Таклифни Афғонистон Саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизи Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов билан учрашув чоғида билдирган.

Шунингдек, Ўзбекистонга фойдали қазилмаларни қайта ишлаш заводларини ташкил этишга ҳам сармоя киритиш таклиф қилинган.

Исломов икки мамлакат ўртасида инвестицияларни ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишув тузиш ғоясига ижобий муносабат билдирган. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш бўйича иккита йирик завод қурилмоқда, улар хом ашё билан таъминланишга муҳтождир.

Музокаралар якунида томонлар ўзбекистонлик делегация Афғонистонга тадқиқот ва техник ишлар олиб бориш учун ташриф буюриши тўғрисида келишиб олишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...