Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм поябзал, мўйнали буюмлар, тўқимачилик ва электротехника маҳсулотлари Россиядаги "Ашан" чакана савдо тармоғининг савдо марказлари орқали сотилиши режалаштирилган. Бу ҳақда "Ўзчармсаноат" матбуот-хизматига таяниб мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзбекистонда ташкил этилган товарларни жойлаштириш истиқболларини "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев ва Франциянинг Auchan корпорацияси Auchan Retail Russia департаменти директори Пьер Карделли муҳокама қилишган.
"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нарх ва сифат жиҳатидан тобора рақобатбардош бўлиб бормоқда", деди “Ашан” департаменти раҳбари ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларни Россия Федерацияси ҳудудидаги 230дан ортиқ “Ашан” савдо марказларида жойлаштиришни таклиф қилган.
Шунингдек, томонлар, мамлакатимизда тижорат ва сорсинг компаниясини ташкил этиш бўйича таълим дастурининг имкониятларини муҳокама қилишган.
Таъкидланишича, Auchan корпорацияси билан ҳамкорлик Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни нафақат Россияда, балки Осиё ва Европада жойлашган савдо нуқталарида ҳам жойлаштириш имконини беради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва “Ашан” ишлаб чиқарувчиларининг ҳамкорлиги қарийб беш йил олдин бошланган: 2019 йил 1 майда Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо тармоғига мева-сабзавот маҳсулотларини етказишни бошлаган.
Изоҳлар мавжуд емас