Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 75 миллиард доллардан ошди
Иқтисод

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 75 миллиард доллардан ошди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатнинг умумий ташқи қарзи 75,4 миллиард долларга етди. Тўққиз ой ичида давлат қарзи 10 фоизга, корпоратив қарз эса қарийб 27 фоизга ўсган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 11,3 миллиард долларга кўпайган.

Октябрь ойи бошида давлат ташқи қарзи 37,4 миллиард долларни ташкил этган бўлса (1 январда 33,7 миллиард доллар эди), корпоратив қарз 38 миллиард долларгача ошган (январда 30,2 миллиард доллар эди).

Йил бошида ҳукумат ва компаниялар томонидан хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари ҳамда инвесторлардан жалб қилинган умумий ташқи қарз миқдори 64,1 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Марказий банкнинг қайд этишича, норезидентлардан жалб қилинган корпоратив кредитлар хусусий секторнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, айланма маблағларни тўлдириш ва бизнесни кенгайтиришга йўналтирилган. Бу кредитларнинг барчаси давлат кафолатисиз расмийлаштирилган.

Халқаро рейтинг агентликлари ва Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ташқи қарзини ўртача даражада деб баҳоламоқда. Кредитларнинг катта қисми имтиёзли шартларда олинган.

Регулятор маълумотларига кўра, корпоратив қарзнинг 40 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисми давлат компаниялари ҳиссасига, қолган қисми эса хусусий бизнес ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги Давлат бюджети харажатлари қўшима 41 триллион сўмга оширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...