Загрузка
Загрузка
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит беради
Иқтисод

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит беради

81
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Жаҳон банкидан 800 миллион долларлик имтиёзли кредит олади. Маблағлар ижтимоий ҳимояни кенгайтириш, гендер зўравонлигига қарши курашни кучайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, энергия секторини такомиллаштириш ва республикадаги бошқа ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси берган хабарга кўра, транш халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган бошқа вариантларга нисбатан паст фоиз ставкалари ва узоқроқ муддатларда тақдим этилади. Бу Ўзбекистонга катта молиявий ресурсларни тежашга ва уларни долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга ёрдам беради.

Ушбу маблағ туфайди Ўзбекистон ҳукумати структуравий ислоҳотлар дастурларини амалга ошириши ва мазкур соҳаларда аниқ натижаларга эришиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Шавкат Мирзиёев жаҳон банки вице-президенти билан камбағалликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилди. Шуни ҳам таҳкидлаш керакки, Ўзбекистон Жаҳон банкининг энг йирик шериклари қаторига кирган – қўшма лойиҳалар портфели бир неча бор кўпайган ва ҳозирда 12 миллиард доллардан ошди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...