Жаҳон билан ягона тилда гаплашмоқ. ОКМКда трансформация дастури қандай бормоқда?
Иқтисод

Жаҳон билан ягона тилда гаплашмоқ. ОКМКда трансформация дастури қандай бормоқда?

33

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда саноатни барқарорлик, самарадорлик ва глобал рақобатбардошликка йўналтирилган янги қиёфаси шаклланмоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бугунги кунда саноат пешқадами даражасидан халқаро стандартлар даражасида юқори технологияли ва масъулиятли компанияга айланиб бораётгани бунга яққол мисолдир.

Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари молия, корпоратив бошқарув, экология ва рақамлаштиришни қамраб олади. Трансформация дастури узоқ муддатли истиқболда комбинатнинг ривожланиш суръати ва сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган стратегик ташаббусдир.

603A5373.JPG

Шаффоф ҳисобот

Шаффофлик рақамлардан бошланади. 2019 йилдан буён комбинат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича ҳисобот юритиб келмоқда, бу эса компаниянинг шаффофлиги ва инвестицион жозибадорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

"МҲХСга ўтиш ОКМКга дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан халқаро кредит рейтингларини олиш имконини берди. Компанияга ушбу рейтингларнинг қўйилиши халқаро молия институтлари ва банклардан воситачиларсиз қарийб 2 миллиард доллар миқдоридаги маблағни муваффақиятли жалб қилишда муҳим роль ўйнади", - деди Трансформация, ESG ва халқаро рейтинглар лойиҳа офиси бўлим бошлиғи Бобуржон Сиддиқжонов.

Ушбу ютуқ корхона қарз юкини камайтиришга ва комбинатни ривожлантириш учун стратегик инвестициялар киритишга қўшимча ресурслар ажратишга ёрдам беради.

DSC09743.JPG

Корпоратив бошқарув

Трансформация йўлидаги яна бир муҳим қадам бошқарувга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқишга қаратилган. Олмалиқ КМК нафақат самарали, балки узоқ муддатли истиқболда барқарор ва рақобатбардош бўлиши учун корхонада трансформация, ESG йўналишлари ва халқаро рейтинглар бўйича лойиҳа офиси ташкил этилган. Мазкур жамоа шаффоф ҳисоботдан тортиб стратегик режалаштиришгача бўлган энг яхши жаҳон амалиётларини жорий этиш учун жавобгардир.

"Асосий ислоҳотлар етакчи консалтинг компаниялари иштирокида амалга оширилди. Хусусан, бутун дунёда тан олинган халқаро стандарт - JORC кодекси бўйича комбинатнинг минерал ресурслар захиралари қайта ҳисоблаб чиқилди. Бундан ташқари, корхонани 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси шакллантирилди", - деди Сиддиқжонов.

Трансформация жараёнларида коррупцияга қарши курашиш ва харид қилиш тартиб-таомилларининг шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Етакчи халқаро аудиторлик компаниялари билан биргаликда кенг қамровли текширув ўтказилиб, асосий камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш чоралари таклиф этилди. Шунингдек, карьерда қазиб олишдан тортиб мис эритиш заводигача бўлган бутун "мис занжири" ҳар томонлама баҳоланди ва ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилган.

asd11 (1).jpg

Экологик масъулият

Айни пайтда ОКМК компанияси The Copper Markнинг "масъулиятли мис ишлаб чиқарувчиси" халқаро сертификатидан ўтмоқда. Ушбу сертификатлаш глобал бозорда рақобатбардошликни оширишнинг муҳим воситаларидан биридир. Сертификатнинг мавжудлиги комбинат маҳсулотларини юқори нархда сотиш имконини беради, айниқса Европа бозорида "яшил" молиялаштиришни жалб қилишни осонлаштиради ва экологик йўналтирилган инвестиция дастурларида иштирок этиш учун янги имкониятлар очади.

Шунингдек, комбинат 56 балл билан Sustainable Fitch - 3 халқаро ESG рейтингини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон кон-металлургия саноати корхоналари орасида энг юқори натижа ва Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг ўзида комбинат 2030 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини камида 15 фоизга камайтириш бўйича стратегияни тайёрлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, йилига 370 минг туп дарахт экиш режалаштирилган.

311f396bde5314da044905e1b73a5dfc.jpg

Рақамли трансформация

ОКМКда рақамлаштиришга жиддий киришган. Масалан, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботлар энди 1S:ERP тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади - бу ҳужжатларни тайёрлаш вақтини қарийб икки баробарга тежайди.

Омбор, ёқилғи ва оғирлик ҳисоби автоматлаштирилган. Мисол учун, мис бойитиш фабрикасида 99,8 фоиз аниқликдаги рақамли тарозилар ўрнатилган. Шунингдек, техникани ёқилғи билан таъминлашнинг контактсиз тизими жорий этилган - энди ҳайдовчилар операторга мурожаат қилиш ўрнига ID-карталардан фойдаланадилар. Бу жараённи тезлаштиради, коррупсиявий хавф-хатарларни бартараф этади. Бундай автоматлаштириш ҳисобига дизель ёқилғиси харажатларини 89 миллиард сўмга қисқартиришга муваффақ бўлинган.

"Рақамлаштириш ҳозирнинг ўзида комбинатга йилига 9,1 миллиард сўм иқтисодий самара бермоқда", - деди Сиддиқжонов.

asd11 (3).jpg

Янги марралар сари

Бу йил янги қадамлар йили бўлади. ОКМК иқлим стратегияси учун Осиё тараққиёт банкининг грант маблағларини жалб қилишни, шунингдек, янги С1 ва С2 МҲХС иқлим стандартлари бўйича ҳисоботларни тайёрлашни режалаштирмоқда.

"Жамоа олдида улкан вазифалар турибди: The Copper Марк сертификатини якунлаш, биринчи иқлим ҳисоботини чиқариш, еврооблигатсиялар чиқаришга тайёргарлик кўриш ва ахборот хавфсизлиги бўйича ISO сертификатини олиш", - дея хулоса қилди комбинат вакили.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатини трансформация қилиш - бу ягона корхонанинг ички ислоҳотлари эмас. Бу янада кенг қамровли умуммиллий кун тартибининг - замонавий, барқарор ва рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишнинг ифодасидир. Корхона илғор халқаро тажрибаларни жорий этиб, ўз фаолиятини стратегик, узоқ муддатли устувор йўналишларга асосланиб, мамлакатнинг замонавий саноат манзарасини шакллантирмоқда.

Ҳамкорлик материали

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...