Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореянинг микромолия фирмаси меҳнат  мигрантларнинг  Кореяга сафари учун кредит беради
Иқтисод

Жанубий Кореянинг микромолия фирмаси меҳнат мигрантларнинг Кореяга сафари учун кредит беради

55
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жанубий Кореянинг BNK Capital банки Ўзбекистонда микромолия фирмасини очган. Унинг хизматлари рўйхати орасида ўзбекистонликларнинг Кореяга қатновини молиялаштириш ҳам бор. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Yonhap News маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги микромолия ташкилоти (ММТ) кўчмас мулк ва автомобиллар учун ипотека кредити, янги автомобиллар учун муддатли тўлов ва Кореяга борган ўзбек ишчиларига кредит беришни таъминлайди.

Таъкидланишича, 2018 йилда BNK Capital Қозоғистонда ва ўтган йили Қирғизистонда ММТларни очган. Ўзбекистонда очилиш Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ташрифига тўғри келган.

"Бу сафар Ўзбекистонга борганимиздан сўнг, Қозоғистон ва Қирғизистон билан биргаликда Марказий Осиёда уч томонлама савдо тармоғини яратдик", - дея BNK Capital раҳбарлардан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Малумот учун. BNK Financial Group банк-молия холдинги 2011 йилда ташкил этилган. Компания кенг кўламли хизматларни тақдим этади — банк, инвестиция, брокерлик, микрокредит, лизинг ва бошқалар. Холдинг активлари 100 миллиард доллардан ошади.

Эслатиб ўтамизет, Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари Тошкентда ўзаро ҳамкорликнинг еттита устувор соҳасини муҳокама қилишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...