Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий банкка тегишли "Zomin Ropeway" компаниясининг 100 фоиз давлат улуши аукцион орқали хусусий секторга ўтди. Савдода бир неча ҳафта олдин ташкил этилган Ref Ropeway Invest компанияси ғолиб деб топилган.
Ушбу савдо давлат банкларининг туризм соҳасидаги носоҳавий активларини реализация қилиш стратегияси доирасида амалга оширилган. Янги эгаси зиммасига дор йўлини соз ҳолатда сақлаш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ва малакали ходимларни жалб этиш бўйича қатъий мажбуриятлар юкланган.
Харидор Ref Ropeway Invest компанияси бўлиб, у 2025 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг ягона таъсисчиси Феруза Бобоева ҳисобланади (у шунингдек China Auto Motors эгасидир).
Аукцион шартларига кўра, харидор маблағнинг 30 фоизини бошланғич тўлов сифатида тўласа, қолган 70 фоизи учун Миллий банкнинг ўзидан кредит олиши мумкин.
Швейцария компанияси томонидан қурилган ушбу дор йўлининг узунлиги 2 102 метрни ташкил этади. 150 метр баландликда қурилган. 2025 йил якунидан бошлаб давлат банклари туризм инфратузилмасига киритилган инвестицияларини фаол сотишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Автомобиль йўллари қўмитасининг маъмурий биноси ҳам очиқ аукцион орқали 242 миллиард сўмга ўз эгасини топганди. Савдода Қобилжон Норбеков энг юқори нарх таклиф қилиб, ғолиб деб топилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас