Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўткир тергов" телелойиҳасида Ангрен шаҳрида 2017 йилда бедарак йўқолган она ва ўғилнинг ортидан бошланган тергов ишлари натижаси ҳақида кўрсатув қилинган эди. Ушбу кўрсатувда аёл ўз қайнонаси ва турмуш ўртоғини ўлдириб, уларнинг жасадларини яшаб турган ҳовлисига кўмган эди. Ҳодиса оилавий можаро натижасида юз бергани айтилганди.
Ушбу кўрсатувнинг бошловчиси Ўткир Мухамедхўжаев ю сўнгги кунларда жамоатчилик орасида қизғин муҳокама этилган ушбу воқеа — яъни "Қайнонасининг гўштидан манти қилган келин" ҳақидаги сюжет ижодкорларнинг бадиий тўқимаси бўлиб, унда намойиш этилган ҳолат ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, юртимизда бундай жиноят содир этилмаган ва судлар томонидан ҳам кўриб чиқилмаган.
Гарчи кўрсатувда "реал воқеалар асосида" деган ёзув берилган бўлса-да, телелойиҳа ижодкорлари бу сафар анъанадан четга чиққан ҳолда бадиий йўналишда ишлаганлар.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан реал воқеликка алоқаси бўлмаган ушбу кўрсатув ҳақида турли нотўғри хулосалар чиқармаслик ва ёлғон маълумот тарқатмаслик сўралган.

Изоҳлар мавжуд емас