Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 27-31 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва асосан кам булути об-ҳаво ҳукм суради.
Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати ўртача 28-33 даражага кўтарилади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида иш ҳафтаси охирида ҳарорат 35-37 даражагача қизийди. Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Шунингдек, 27-29 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 12-15 даража, кундузи 29 даража бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас