Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Олтинчи жаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 8-14 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган V жаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўришга бағишланган йиғилишда 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган VI жаҳон кўчманчилар ўйинларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари-бу Евросиё халқларининг анъанавий кўчманчи спорт турлари ва маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган ноёб спорт ва маданий тадбир ҳисобланади.
Ўйинлар ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ва Марказий Осиё мамлакатларидан ташқарида оммабоп бўлган.
Дастлабки учта ўйин Қирғизистонда, 2022 йилда Туркияда ташкил этилган, 2024 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.
Изоҳлар мавжуд емас