Загрузка
Загрузка
2042 йилга бориб Қарши шаҳри икки карра кенгаяди
Жамият

2042 йилга бориб Қарши шаҳри икки карра кенгаяди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти маъмурий марказининг ҳудуди яқин йилларда қарийб 2 баробарга кенгаяди. Ундаги паст қаватли уйларнинг щрнини кўп қаватли уйлар эгаллайди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Қарши шаҳрига Косон, Қарши ва Кўкдала туманларидан қарийб 8 минг гектар ер майдони ўтказилади. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган шаҳар Бош режасига кўра, шаҳар ҳудудини кенгайтириш 2042 йилгача давом этади.

Айни пайтда шаҳар майдони 8,3 минг гектарни ташкил этади. 2030 йил охирига бориб у 11 минг гектардан ошади, 2042 йилга бориб эса 16 минг гектарга етади.

Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси сони 300 мингдан 470 минг кишига етиши кутилмоқда. Уй-жой фонди амалдаги 3,9 миллион квадрат метрдан 10,81 миллион квадрат метрга, аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланиш даражаси эса 14,1 квадрат метрдан 23 квадрат метрга ошади.

Паст қаватли (2-3 ва 4-5 қаватли) уйлар сони сезиларли даражада камаяди, янги 9, 16 ва 20 қаватли уйлар пайдо бўлади. Шу билан бирга, боғча, мактаб, тиббиёт ва ижтимоий муассасалар сони кўпаяди.

Ҳозирда 88 километр бўлган шаҳар магистраль кўчаларининг узунлиги 291,3 километрга етказилади. Йилига 96 миллиондан 235 миллионгача йўловчи ташилади.

Шунингдек, сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти ва оқова сув каби муҳандислик-техник инфратузилмани жадал ривожлантириш таъминланади.

Вилоят ҳокимлиги уч ой муддатда Қарши шаҳрининг бош режасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парламент юқори палатаси аъзолари Самарқанд вилоятидаги иккита туман ерларини маъмурий марказга қўшиб олиш лойиҳасига рози бўлганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...