Загрузка
Загрузка
7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин озод этилган
Жамият

7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин озод этилган

159
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ислом фундаментализми ғояларини тарғиб қилганликда айбланган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан озод этилиб, уйига қайтмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан озод этилиб, Навоийдан уйига қайтмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Орифхўжаев 2021 йил 26 январда 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. У жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш қилиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган эди.

2021 йил июнь ойида Ички ишлар бошқармаси берган хабарга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси экспертларининг хулосасига кўра, Орифхўжаев нинг Фейсбукдаги профилидаги баъзи нашрлар диний фундаментализм ғояларини тарғиб қилувчи деб тан олинган. Амалдаги қонунчиликка биноан бундай материалларни олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Кеча, Конституция куни арафасида президент 334 нафар маҳбусни афв этган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...