Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Tech4Impact нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистонда "Тадбиркор аёллар Академияси" (АWЕ 2.0) дастурини қайта ишга туширмоқда. Бу йил дастур иккинчи марта бўлиб ўтади ва Фарғона водийсидан 30 нафар аёлни бирлаштиради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
АҚШ элчихонаси матбуот хизматининг таъкидлашича, тадбиркор аёллар академияси кичик бизнес асосчиларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган ноёб таълим ва менторлик ташаббусидир.
Дастур замонавий шароитда муваффақиятли бизнес юритиш учун зарур бўлган тадбиркорлик кўникмалари ва билимларини ривожлантиришга қаратилган.
Бу йил дастурда Фарғона водийсида яшовчи 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган 30 нафар аёллар иштирок этиши мумкин.
Иштирокчилар рус ёки инглиз тилларини билишлари, камида 1-2 йил давомида муваффақиятли ишлайдиган ўз бизнесларига эга бўлишлари керак. Ноутбук ва барқарор интернетга эга бўлиш ҳам муҳимдир, чунки дарсларнинг бир қисми онлайн тарзда ўтказилади.
АWЕ иштирокчиларни мутахассислардан ўрганишга ва ўз бизнесларини кейинги босқичга олиб чиқишга ёрдам берадиган менторлик ёрдамини олишга таклиф қилади.
Жорий йилнинг 20 октябрига қадар ариза бериш мумкин. Хохловчилар анкетани тўлдиришлари ва мотивацион хатни тақдим этишлари керак, унда дастурда иштирок этиш уларнинг кейинги тадбиркорлик йўли учун нима учун муҳимлиги акс этиши керак.
2023 йил феврал ойида якунланган биринчи АWЕ дастурида Фарғона водийсидан 25 нафар тадбиркор аёл иштирок этди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонга инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан бир гуруҳ ўқитувчилар келган.
Изоҳлар мавжуд емас