Загрузка
Загрузка
АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний миграция хавфидан огоҳлантирмоқда
Жамият

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний миграция хавфидан огоҳлантирмоқда

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси бу давлатга киришни истаган Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ва хавфли миграциядан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мексика чегараси орқали Америкага ноқонуний равишда борган ўзбекистонлик фуқароларни депортация қилиш билан боғлиқ навбатдаги ҳолат муносабати билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг расмий веб-сайтида республика фуқароларига мурожаат қилган.

Элчихонанинг таъкидлашича, 74 нафар ноқонуний мигрантларнинг қайтарилиши Америка ҳукумати томонидан АҚШ ва Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга жавобан амалга оширилган яна бир ҳаракатдир.

Дипломатик ваколатхона АҚШга ноқонуний миграция хавфли экани ва қимматга тушишини эслатмоқда.

"Ўзбекистон фуқароларини одамларни товар деб биладиган жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбонига айланмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирамиз. Қўшма Штатларга боришни истаганлардан саёҳат ва иш учун хавфсиз ва тасдиқланган маршрутлардан фойдаланишга чақирамиз",- дейилмоқда хабарда.

Шунингдек, элчихоанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бу давлатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юборишда Ўзбекистон ҳукумати билан яқин ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...