Загрузка
Загрузка
АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз саёҳат имкони яратилди
Жамият

АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз саёҳат имкони яратилди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш тартиби жорий этилади.

Янги тартибга мувофиқ, АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган санадан бошлаб 30 кун давомида визасиз тарзда бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур қарор икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, туризм ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, экспертлар фикрича, визасиз режим жорий этилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлик сиёсатининг навбатдаги амалий ифодаси бўлиб, мамлакатга келувчи туристлар сонини сезиларли даражада оширишга замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин олтита давлат фуқаролари Ўзбекистон билан бир ой визасиз бўлиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шунингдек, Хитой аҳолиси учун мамлакатда эркин бўлиш муддати узайтирилган. 

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...