Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қўшма Штатлар Урганчда вояга етмаганларни эксплуатация қилишда иштирок этган Ўзбекистоннинг учта собиқ амалдорига қарши санкциялар эълон қилган.
АҚШ молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабар беришича, тарбияланувчиларни амалдорлар билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган Урганчдаги оилавий болалар уйининг собиқ мудираси Юлдуз Худайберганова, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилишга айбланган Хоразм вилояти Адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ва Янгиариқ тумани фавқулодда вазиятлар бошқармасининг собиқ раҳбари Анвар Курязов санкциялар остига тушган.
OFAC баёнотида айтилишича, одам савдоси ва болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар содир этилганлиги сабабли, уларнинг АҚШдаги барча активлари музлатилган ва улар билан боғлиқ ҳар қандай операциялар тақиқланган. Бундан ташқари, санкциялар ушбу шахслар ва уларнинг қариндошлари учун виза чекловларини жорий этишни ўз ичига олади.
2022 йил сентябрь ойида биринчи инстанция суди Худайбергановани 5,5 йилга, Машарипов ва Курязовни эса 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Nemolchi.uz лойиҳаси томонидан шо-шув эълон қилинганидан кейин Бош прокуратура ҳукмни қайта кўриб чиқишга эришган. 2023 йил ноябрь ойида апелляция суди Машарипов ва Курязовни 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳлар мавжуд емас