Загрузка
Загрузка
Агарда кишилар ҳаётини қутқармоқчи бўлсак, дарахтларни кесиб ташлаш  эмас, уларни экиш керак. Пойтахтнинг ёрқин бўлмаган келажаги ҳақида  мутахассис билан суҳбат
Жамият

Агарда кишилар ҳаётини қутқармоқчи бўлсак, дарахтларни кесиб ташлаш эмас, уларни экиш керак. Пойтахтнинг ёрқин бўлмаган келажаги ҳақида мутахассис билан суҳбат

1067
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Нима сабабдан ертўлалар ва метрода намгарчилик бунчалиқ юқори? Нега  ҳаттоки  мармар орасидан ҳам сув ўтмоқда?  Нима учун мевали дарахтлар нобуд бўлмоқда? Ўзбекистонда ҳавонинг газ билан ифлосланишининг сабабларидан бири нимада? Ҳудудимиз учун  аллергик касалликлар  одатий ҳолга айланиши мумкинми? Болаларнинг паст тонусли  бўлиб ва  бош суяк босими билан туғилаётганига ким айбдор? Бу  масалаларнинг  ечими борми ўзи?

Аниқланишича, бу саволларга битта  аниқ жавоб  бор экан. Бу  кулфатларнинг  сабаби – дарахтларнинг  кесилиши. Бу ҳақида дарахт ва буталар бўйича мутахассис, академик Русанов номидаги  Ботаника боғининг дендрологи Атиргул Холмурзаева   гапириб берди.

Сиз турли текширишларда фаол  қатнашиб  келаяпсиз. Қоидабузарларга  дарахтларни  кесиш  соғлом ҳаётга  қарши акция эканлигини кўп маротаба тушунтиришга ҳаракат қилгансиз. Шу тўғрисида батафсилроқ гапириб  берсангиз.

- Ҳа, дарахтларни кесиш экологияга бевосита аралашувдир. Экология   - тирик организмлар  ўртасида ва уларнинг яшаш муҳити билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги фандир. Яъни тирик организмлар – одамлар табиий жараёнларга аралашганида, аниқроғи уни йўқ қилишни бошлаганида, табиат ҳам худди шундай жавоб беради. Оддий қилиб айтганда: дарахтлар кесилса, экотизим бузилади-ер ости сувлари кўтарилади, шунинг учун намлик юзага келади, бошқа ўсимликларнинг илдизлари чирийди,  ертўла ва метрода сув сизади, карбонат ангидридни кислородга айлантирадиган барглар йўқолади, шамол ва чангни ушлайдиган ҳеч нарса қолмайди ва натижада нафас олиш касалликлари пайдо бўлади ёки авж олади.

Мен  бир  нарсага ҳайронман: асрлик дарахтларни кесиб, уйлар қурамиз. Яъни, кислородини том маънода олиб қўйиб, одамларга  "яхшилик" қилишади. Азиз бузғунчилар, бир нарсани ёдда  тутинг - бир йил ичида уй қуриш мумкин, лекин одамларга фойда келтирадиган тирик дарахт йиллар давомида, аниқроғи 50-60-70 йил кетма-кет ўстирилиши керак.

Эсингизда бўлса, аввалги йилларда меъёр 1 кишига 50-60 квадрат метр яшил майдонни ташкил қилган. Бу собиқ иттифоқ стандарти эди.  Аммо  бизнинг жазирама шароитида Ўзбекистонда  меъёр қандай бўлиши кераклигини биласизми? 1 киши  учун 100-200  квадрат метр яшил майдон талаб қилинади! Айни  пайтдаги ҳолатчи?

Бузғунчилар,  бир  ўйлаб кўрингчи, нега боболаримиз  эман ва чинор, шумтол ва заранг экишган? Чунки бу дарахтлар узоқ вақт яшайди, ҳавони тозалайди, катта бўлади ва иссиқ кунларда соя қилади, шунингдек тўфонлардан ҳимоя қилади, саломатликни сақлашга ёрдам беради. Чинор  барглари сувни буғлантиради ва ер ости сувларини меъёрлаштиради.

Ҳозирда эса  чинор ва бошқа дарахтлар кесилмоқда, бунинг  оқибатида  ер ости сувлари кўтарила бошлади ва сувни буғлашнинг  имкони қолмади …

Кимдир   "Биз кесаётган бўлсакда, ўрнига  экаяпмиз!", - дейиши мумкин. Эҳтимол,  экаётгандирсиз.  Лекин  эккан дарахтнинг тақдирига бефарқсиз.  Ҳеч бўлмаганида дастлабки  йилда дарахтни парваришлар  керак,  тагини  ағдариб туриш,  бегона ўтларни олиб ташлаш,  озуқлантириш  лозим.   Чилла пайтида ҳафтасига 1-2  марта емас,  энг камида 3  маротаба суғориш керак. Натижада  100 та кўчат экиладиган  бўлса,  шундан  бор-йўғи 50 таси ўсиб  кетиши  мумкин.

- Чинор дарахти аллергияга сабаб  бўлиши  мумкинми?

Бўлмаган  гап. Чинор  аллергияга олиб келмайди,  бу дарахт аллергияси бор  кишиларнинг   бурун шиллиқ  қаватига  таъсир қилади холос. Бунинг  сабаби нимада? Чунки у суғорилмаяпти. Аллергияга  бошқа ўсимликлар сабаб  бўлиши  мумкин. Мен аллергологлар билан ҳам гаплашганман.  Масалан,   арча дарахти  гуллаганида  айрим кишиларда аллергия қўзғалади.

- Сизнингча, Фарғона водийсида ер ости сувлари кўтарилишининг абаблари нимада?  

- Фарғона водийси - Қўқон, Наманган, Фарғона, Андижонда  юзага келган   бу муаммонинг сабаби бирта. У ерларда қачонлардир катта япроқли чинорлар    жуда кўп бўлган.  Лекин  уй қуриш учун дарахтларни кесиб  ташланиши  оқибатида экотизим ўзгарган ва  яшил майдонлар камайиб қолган.  Оқибатига  гувоҳ  бўлиб  турибмиз:   ертўлалардаги  намгарчилик, сув оқиши, мевали ўсимликлар илдизларининг чириши, чанг, кислород етишмаслиги ва ҳоказолар.

- Муаммонинг ечими нимада? Дарахт экишдами?

- Тошкент аҳолисининг  бахтига  Ботаника боғи бор, у  шаҳарга кислород беради. Ботаника боғи пойтахт ўпкаси  ҳисобланади. Бу ерга келиб, тоза ҳаводан нафас олиш мумкин. Агар бу боғ бўлмаганида, одамлар кислород ёстиқчалари билан юришга мажбур бўларди. Бундан  ҳам  даҳшатлиси -   мамлакатимизда  болалар  бош  суяк босими билан туғилмоқда,   болалар  ўртасида инсульт ҳолатлари  учрамоқда,  ногиронликлар қайд этилмоқда.

Бунинг  сабаби нимада? Чунки,  онанинг  қорнида  болага кислород етишмайди.  Шунинг  учун даҳшатли ташхислар ва   аянчли тақдирлар келиб чиқмоқда.  Кислород   нега етишмайди?  Чунки   табиий кондиционер сифатида хизмат қилган ҳовлилардаги  дарахтлар кесилган. Агар биз одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишни истасак, дарахтларни кесишни тўхтатишимиз, уларни экишимиз керак бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+