Алишер Қодиров Россиядаги ўзбекистонликларни зудлик билан ватанга қайтишга чақирди
Жамият

Алишер Қодиров Россиядаги ўзбекистонликларни зудлик билан ватанга қайтишга чақирди

42

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Миллий тикланиш демократик партияси" раҳбари Россияда вазият ой сайин ёмонлашиши ва Марказий осиёликлар учун хавф кучайишидан огоҳлантирди.

Алишер Қодиров ўзининг навбатдаги чиқишида Россиядаги ватандошларимизни ушбу мамлакатни тезроқ тарк этишга чақирган. Унинг таъкидлашича, Россия махсус хизматлари Марказий Осиёдан борган мигрантларни келгусида кутилаётган ички нотинчликларнинг эҳтимолий иштирокчилари сифатида кўрмоқда. Шу сабабли, Россия ҳукумати учун мигрантлар келтираётган иқтисодий фойда иккинчи планга ўтган ва уларга нисбатан босимлар тизимли тус олмоқда.

Сиёсатчининг фикрича, Россиядаги вазият фақат салбий томонга қараб ривожланади. У ватандошларимизни "ақлини ишлатишга" ва ҳар қандай моддий даромаддан кўра инсон ҳаёти ҳамда оила хотиржамлиги муҳимроқ эканини англашга ундади. "Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди", — дея қўшимча қилган Қодиров.

Бу чақириқ сўнгги пайтларда Россиянинг турли ҳудудларида, хусусан, Хабаровскда ўзбекистонлик муҳожирларнинг калтакланиши ва ўлим ҳолатлари кўпайган, шунингдек, миграция қонунчилиги кескинлаштирилган бир даврга тўғри келмоқда.

Бундан аввал ҳам Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги юқоридаги вазият боис нота юборган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...