Загрузка
Загрузка
Қандай қилиб уйни ижарага олишда фирибгарларга дуч келмаслик  мумкин? Кўрсатмалар
Жамият

Қандай қилиб уйни ижарага олишда фирибгарларга дуч келмаслик мумкин? Кўрсатмалар

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Интернет-платформалар орқали ижара уйларини топиш ҳозирги кунда энг қулай ва талаб юқори бўлган усуллардан биридир. Бу борада ресурсларнинг тежалиши аниқ, зеро потенциал ижарачи фойдали таклифларни керакли параметрлар бўйича филтрлаш орқали олдиндан аниқлаши мумкин.

Бироқ, уй эгаларининг турли хил таклифлари орасида фирибгарлар тузоғи ҳам бўлиши мумкин, уларга нафақат биринчи марта уй излаётганлар, балки тажрибали изловчиларнинг ҳам тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

"Афсуски, фирибгарлик, хусусан, Интернет маконида мамлакатимизда кенг тарқалган муаммога айланди. Ва мулкни ижарага бериш соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Виждонсиз одамлар ижарачилар ниқоби остида содда фуқароларни алдашади. Ижара уйини қидиришда пулларни асраб қолиш, шахсий маълумотларнинг йўқолишига йўқ қўймаслик ёки хавфсизликка таҳдид туғдирмаслик учун турли муҳим омилларга эътибор қаратиш лозим", - дейди OLX Uzbekistanнинг “Кўчмас мулк” бўлими раҳбари Усмон Алиев.

Платформа мутахассислари уй-жой ижарасини таклиф қилувчи ресурслардан фойдаланувчининг тажрибасини таҳлил қилишган ва фирибгарлик схемаларига ишора қилиши мумкин бўлган бир нечта характерли хусусиятларни аниқлашган. Шунинг учун, агар сиз ижарага бериладиган уй-жой қидиришни режалаштирмоқчи бўлсангиз ёки аллақачон қидирувда бўлсангиз, ўзингизни хавфсиз сақлаш ва муаммолардан қочиш учун қуйидагиларни ўзингизга ёзиб олинг.

Жуда қулай шартлар

Агар ижара шартлари жуда фойдали бўлиб туюлса ва ижара кўчмас мулк бозорида мавжуд бўлганлардан жуда фарқ қилса, бу фирибгарларнинг таклифига ишора қилиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг ва маълумотни текширинг.

Фотосуратнинг йўқлиги ёки унинг фотошоп билан берилиши

Агар эълонжа квартиранинг фотосуратлари ёки маълум локация, ижара нархи ва уй-жой коммунал шароитлари бўйича маълумотлар бўлмаса, шубҳа қилинг. Ижарага бериладиган уй-жойларнинг ички қисмидаги фотосуратлар, шунингдек, сув белгиларини диққат билан текшириш ёки расм қидириш механизми орқали уларнинг асл эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Алоқа маълумотлари

Шубҳали ҳаволаларни очманг. Улар ишончсиз манбалардан келган бўлса, асло кирманг. Бундай ҳаволалар фишинг сайтларига ёки зарарли дастурларни ўз ичига олиши мумкин. Қидирув тизимида сайтларнинг ишончлилигини қўлда текшириш яхшироқдир.

Рейтинг ва шарҳларни текшириш

Ижара уйини   танлашдан олдин реклама остида фойдаланувчиларнинг шарҳларини ўқиш, уй эгаси ёки агентликнинг рейтингини текшириш (веб-веб-ресурснинг техник имкониятларига қараб) ортиқча бўлмайди. Бу, хусусан, сизни қизиқтирган таклифнинг ишончлилиги ва кафолатини таъминлашга ёрдам беради.

Реклама берувчи билан учрашиш

Реклама берувчининг сўров бўйича уй-жойни кўрсатишдан, кўчмас мулкка эгалик қилиш учун ҳужжатларни тақдим этишдан ёки уй-жойни ижарага бериш учун рухсатномани кўрсатишдан бош тортиши ташвиш уйғотиши керак. Шунингдек, келажакдаги яшаш шароитлари билан танишиш учун учрашувнинг реклама берувчиси томонидан доимий равишда кечиктирилиши, шубҳали учрашув жойини тайинлаш, кимсасиз жойларга чақириши ёки ижарага олинган квартиранинг геолокацияси билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар шубҳа келтириши керак.

Олдиндан тўлов қилиш ёки тезкор битим тузиш бўйича илтимослар

Квартирани кўздан кечирмасдан ёки расмий ижара шартномасини тузмасдан олдин олдиндан тўловни амалга оширишни сўрашса ёки таклиф қилишса, эҳтиёт бўлинг.

Шунингдек, шубҳали шартномаларни имзоламаслигингиз ёки зарар етказиши мумкин бўлган шартларга розилик билдирмаслигингиз керак. Мутахассис (адвокат, нотариус) иштирокида битим тузиш яхшироқдир.

Шубҳали эълон аниқланганда нима қилиш керак?

Агар сайтларда квартираларни ижарага олиш тўғрисида шубҳали эълонлар топилса, тезда ва адекват жавоб беринг.

Ўзингизни ва бошқа фойдаланувчиларни юзага келиши мумкин бўлган хавф ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш учун сайт маъмуриятига мурожаат қилинг ёки аниқланган шубҳали реклама ҳақида веб-ресурсни қўллаб-қувватлаш хизматига хабар беринг. Бу администраторларга фирибгарлик эълонларга қарши чоралар кўришга ва бошқа фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Аксарият онлайн платформаларда эълоннинг ўзи ёки эълон берувчига қарши шикоят юбориш хизмати мавжуд.

Фирибгарлик ёки жиноий фаолиятда аниқ гумон қилинган тақдирда, тегишли ташкилотларга – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ва бошқаларга мурожаат қилиш мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...