Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятида ота фарзандларига алимент тўлаш ўрнига уларнинг номига уч хонали уй расмийлаштирди.
МИБ матбуот хизматининг Batafsil.uz мухбирига маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2024 йил 29 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган эди.
Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан алимент тўловлари ўз вақтида амалга оширилган ва қарздорлик мавжуд бўлмаган. Шу билан бирга, қарздор фарзандларининг келажаги учун барқарор ва манфаатли ечим сифатида алимент ўрнига уй беришни таклиф қилган.
Томонлар ўзаро келишувга эришиб, икки нафар фарзанди вояга етгунга қадар тўланадиган алимент ўрнига, Шаҳриобод маҳалласидаги кўп қаватли уйдан уч хонали хонадон ундирувчи номига расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик бир вақтнинг ўзида тўрт нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 2,4 миллиард сўм тўлаганди.

Изоҳлар мавжуд емас