Загрузка
Загрузка
Жамият

Аниқ ҳисоб-китоб. ОКМК кичик бизнес ривожига кўмаклашмоқда. Видео

800
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чирчиқда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир яна бир бор ўз маҳсулотларини таклиф қилган ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун имконият тақдим этган юзлаб йирик корхоналар ва кичик бизнес субъектларини жалб этиш марказига айланди. Шунингдек, кооперация алоқаларини йўлга қўйиш учун ушбу майдончада Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) стенди ҳам муносиб ўринни эгаллади.

Тадбирнинг очилиш маросимида давлат раҳбари маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидованинг таъкидлашича, кўргазмада бундай саноат гигантларининг иштирок этиши мамлакат раҳбарияти томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш орқали мамлакат иқтисодиётини тараққий эттириш ва камбағаликка барҳам бериш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида катта умидлар уйғотмоқда.

"Келажакда ушбу комбинатни қандай ривожланиш кутаётганини, бу ерга қандай инвестициялар келишини ва янги лойиҳалар учун қанча ускуналар, бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар кераклигини барча тушуниб турибди. Бу ўнлаб, балки юзлаб янги корхоналарни ривожлантириш имкониятидир. Биз ОКМК каби етакчи корхоналар уларни ортидан эргаштириб, янада юқори даражага кўтариши, маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бутунлай янги саноат ҳаракатини шакллантириши, иш ўринлари яратиши ва аҳоли даромадларини ошириши ҳамда буюртмалар бўйича яхши таклифлар шакллантиришига умид қиламиз", - деди у.

Комбинатнинг ўзи учун бу ярмаркаларда иштирок этиш - хусусий тадбиркорлик субъектлари билан алоқаларни кенгайтириш учун ажойиб имкониятдир, - деди ОКМК маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Козимжон Жумабоев. Бу маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш учун маҳсулотларнинг янги буюртмачилари ва ҳамкорларини топиш мумкин бўлган қулай платформа саналади.

"ОКМК бундай ярмаркаларда мунтазам иштирок этади. Стендимизда комбинат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган, шунингдек, четдан келтирилаётган 160 турдан ортиқ маҳсулотни тақдим этдик. Шартномалар тузишда хориж валютаси ва уни етказиб бериш учун вақт тежалишини таъминлайдиган маҳсулотларнинг импорт ўрнини босишига катта эътибор берилади. Ўтган йили ана шундай тадбирларни ўтказиш натижасида 302 миллиард сўмлик шартномалар имзоладик. Жорий йилнинг 10 ойи якунларига кўра, электрон кооперация портали орқали умумий қиймати 337 миллиард сўмдан ортиқ 2.5 мингдан зиёд шартномалар тузилган", - деди суҳбатдошимиз.

Таъкидлаш керакки, мазкур саноат ярмаркаси завод учун янги шартномаларни имзолаш билан якунланди. ОКМК маҳаллий истеъмолчиларга мис симлари, сулфат кислота, фосфор хом ашёси, нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар етказиб беради. Шартномаларнинг умумий миқдори 328 млрд. сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда. Ўз навбатида, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар комбинатдан 220 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга буюртма олди. Импорт ўрнини босишнинг кутилаётган самараси 20 млн. доллардан ошди.

Комбинат ҳамкорлари ҳам АГМК билан биргаликдаги фаолият натижалари ва истиқболдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, техника фанлари доктори, профессор Нодира Абеднинг айтишича, Тошкент Давлат техника университети қошидаги "Фан ва тараққиёет" давлат унитар корхонаси учун комбинат билан ишлаш фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг яхши намунаси бўлди.

“Сўнгги 2-3 йил ичида “Фан ва тараққиёт” олимлари ОКМК билан биргаликда рангли ва қимматбаҳо металлар рудаларини флотациялаш учун реагент ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдалар. Т-92 флотореагент (оксал) комбинат шароитида мис сулфидли рудаларни бойитиш жараёнида аллақачон ишлатиб келинмоқда. Келгусида қимматбаҳо металлар - олтин ва кумушни флотациялаш учун реагентни такомиллаштириш ва мослаштиришни режалаштирмоқдамиз. Лабораторияларимизда бошланган ва ОКМК ёрдамида ишлаб чиқаришга жорий этилаётган фанимиз шу", - дея қайд этди у.

Агар илгари ушбу флотореагент хорижий ҳамкорлар томонидан етказиб берилган бўлса, бу маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ҳар йили 7 миллиард сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди. Ҳозирда ушбу реактив ишлаб чиқариладиган мини-завод қурилмоқда.

Ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида полимер ишлаб чиқариш сегментида етакчилардан бири ОКМК билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Корхонада комбинат бўлимлари учун капролон, резина, фторопласт, графитдан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, улар мамлакатимизнинг бошқа ҳеч қаерида тайёрланмайди.

"Ҳозир бутун дунё полимерларга ўтмоқда. Шу боис комбинат билан полимер конвеер роликларини ишлаб чиқариш устида ишлаяпмиз. Улар руда ташиладиган транспортер тасмаси учун ишлатилади. Полимернинг афзаллиги шундаки, у металл каби зангламайди, у енгил ва эскиришга чидамли, двигателларга юкламани туширади, энергия истеъмоли ва техник харажатларни камайтиради. Агар масала бу йил ҳал этилса, келаси йили бу маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади", - деди корхона менежери Азиз Асқаров.

Таъкидлаш керакки, ҳудудий ярмаркада иштирок этиш билан параллел равишда комбинат ўз кўргазмасини ўтказган. Бу ерда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мамлакат ташқарисида харид қилинадиган ва маҳаллийлаштиришга муҳтож 2 минг турдаги маҳсулотлар рўйхати билан танишишган, ўз куч ва имкониятларини сарҳисоб қилиш имкониятига эга бўлишган.

Намангандаги корхона директори Шуҳрат Исмоиловнинг айтишича, ОКМК билан 10 йиллик ҳамкорлик давомида тоғ-кон саноати учун 30га яқин маҳсулот маҳаллийлаштирилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилган.

"Бу ҳамкорлик туфайли йирик буюртмалар олаяпмиз, янги иш ўринлари яратаяпмиз. Бу ҳудудимиз бюджетини тўлдиришга ёрдам беради. Кўргазмага 8 турдаги маҳсулотлар келтирилди, улар ишлаб чиқариш жараёнида синовдан ўтказилди. Янги шартномалар тузишга умид қиламиз", - дея хулоса қилди у.

Реклама ҳуқуқлари тўғрисида

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+