Загрузка
Загрузка
Artel бренди маркировкага тайёр
Жамият

Artel бренди маркировкага тайёр

839
Загрузка

Охирги йилларда мамлакатимизда саноат ва ишлаб чиқариш соҳалари жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқди. Маиший техника воситаларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ташкил этилди. Бу турдаги товарларга талаб ички бозорда ҳам жуда юқори. Талаб эса таклифни келтириб чиқаради.

Artel компанияси 2011 йилда ташкил этилганига қарамасдан, 10 йил давомида нафақат маҳаллий бозорда, балки Марказий Осиё миқиёсида ҳам етакчилардан бирига айланишга улгурди. Буларнинг асосий сабаби – сифатга катта эътибор, ҳар бир мижозга алоҳида ёндашув ва доимо ўз устида ишлаш ва жараённи такомиллаштириш.

Мамлакатимизда жорий этилган “Asl Belgisi” рақамли маркировка тизимининг тажриба лойҳасида Artel ҳам фаол иштирок этди. Янги тизим ҳақидаги илк таасуротлари билан Ишлаб чиқариш бўйича Раис ўринбосари Ахадов Элдор Саиджахонович ўртоқлашди.

– Artel маиший техникани маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилгани ҳақидаги хабарни қандай қабул қилди?

– Айрим турдаги маҳсулотларнинг мажбурий маркировкаланиши қувонарли хабар, албатта. Негаки, тизимнинг тўлиқ ва тўғри ишлаши бозордаги соғлом рақобат муҳитини янада яхшилашга хизмат қилади. Шунинг учун бу борадаги ишларни ўз вақтида бажаришга киришдик.

photo_2021-11-19_11-17-09.jpg

Тизим бир қатор қулайликларни тақдим этади. Хусусан, истеъмолчилар сотиб олаётган маҳсулоти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлади. Шу орқали тизим бозордаги қалбаки товарларни аниқлаш осонлашади. Қолаверса, ҳар бир маҳсулотнинг ҳаракатини кузатиш мумкин. Бу логистикани тежаши, мавсумга қараб бозор ҳолатини ўрганиш ва сотиш географияси бўйича долзарб статистик маълумотларни йиғишда қўл келади.

– Маҳаллий бозорда сохта маиший техника билан боғлиқ вазият қандай?

– Албатта, ҳар бир бозорда бўлгани каби маиший техника бозорида ҳам қалбаки маҳсулотлар учраб туради. Масалан, яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 51 дона чангютгичларни олиб кетаётган машина аниқланган. Давлат божхона қўмитаси хабарида айтилишича, гумондорлар мазкур маиший техника буюмларининг ҳақиқийлигини асослайдиган ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Бу битта рейд давомида аниқланган ҳолат. Демоқчи бўлганимиз сохта, кафолати бўлмаган маиший техника воситалари савдоси маҳаллий бозоримиз учун бегона эмас. Албатта, бу қонунбузарликка қарши доимий кураш олиб борилади. Тегишли давлат органлари мутассил равишда бозорни назорат қилаяпти. Лекин назорат қилишнинг ўзи ечим бўла олмайди. Шу маънода мамлакатимизда маркировка қилиш тизимини йўлга қўйилиши мана шундай ҳолатларга барҳам бериши керак. Чунки, бироз бўлса ҳам эътиборли бўлган харидор олаётган маҳсулотининг сифатига қизиқиб, унинг ҳақиқийлигини тегкишириб кўради. Маркировкалаш эса товарнинг ҳақиқийлигини осон ва қулай аниқлаш тизимидир.

photo_2021-11-19_11-17-04.jpg

– Artel қайси турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва 2021 йилда қайси товарларни маркировкалашни режалаштиряпсиз?

– Artel бренди остидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ошхона плиталари, кир ювиш машиналари, кондиционерлар, совутгич, музлатгич, электр сув иситгич, мини печлар ҳамда чанг ютгичлар каби ўнлаб маиший техникалар ишлаб чиқарилади. Artel барча турдаги маиший техника маҳсулотларини босқичма-босқич маркировкалашни ният қилган. Режага кўра, 2021 йил 1-декабрдан биринчи навбатда совутгич, кир ювиш машинаси ва чанг ютгичларни маркировкалашни йўлга қўймоқчимиз.

Бундан ташқари Samsung, SHIVAKI, Royal каби бир қатор таниқли бредлар Artel заводларининг халқаро стандартларга мос келишини инобатга олиб ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бизга ишониб топширган. Ўз-ўзидан жараёнда ушбу бренд маҳсулотларини ҳам босқичма-босқич маркировка қилинган ҳолда маҳаллий бозорга чиқиш йўлга қўйилади.

photo_2021-11-22_15-03-05.jpg

– Бугунги кунда компанияда маркировкалаш қайси босқичда олиб борилмоқда?

– Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда маиший техника воситаларини ишлаб чиқаришда маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб Artel компанияси 2021 йил 1-июлдан рақамли маркировка бўйича тажриба лойиҳасини бошлаган. Ушбу лойиҳа синовдан Artel совутгич ишлаб чиқариш заводида муваффақиятли ўтди.

Қарорда маркировкалашнинг мажбурий бошланиш санаси 2021 йил 1-декабрь деб белгиланган. Ҳозирги кунда бошқа турдаги маиший техника ишлаб чиқариш заводларида ҳам “Asl Belgisi” тизимни жорий қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Тажриба доирасида мутахассислар билан учрашувлар ўтказилди. Биз учун тизим янги бўлгани боис, айрим саволларга жавоб изладик. Бунда crpt-turon.uz сайтидаги маълумотлар асқотди. Умуман олганда тизимни тадбиқ қилиш учун жуда катта ишлар амалга оширилди.

photo_2021-11-22_15-03-17.jpg

– Компания учун маркировкалаш – бу ...?

– Маркировкалаш истеъмолчи ва регуляторга қулайликлар дегани. Жумладан, маркировка тизими бозорга қалбаки ва контрабанда усулида кириб келадиган маҳсулотлар улушининг камайишига бунинг натижасида рақобатбардошликнинг ошишига олиб келади.

Ҳар бир истеъмолчи харид қилаётган маҳсулотини текшириб, асллигига ишониб, кейин уни олиш имкониятига эга. Бунинг учун махсус “Asl Belgisi” (AndroidApple) бепул мобил иловани юклаб, унинг ёрдамида Data Matrix кодларни сканерлаш керак бўлади, холос. Тизим маҳсулот тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этиб, унинг асллигини исботлайди. Агарда бу контрафакт ва маркировка тизимида рўйхатдан ўтмаган бўлса, унда телефон экранида қизил белги пайдо бўлади. Шу пайтнинг ўзида солиқ идораларига ноқонуний маҳулот тўғрисидаги хабар бориб тушади. Демак, аҳолининг ўзи “қора бозор” билан курашишда фаол иштирокчига айланишади.

– Тизимдан нималарни умид қиляпсиз?

– Биласизми, ишлаб чиқарувчилар қачонки истеъмолчи ишончини оқласа юқори даражадаги ютуқларга эришади. Ишончни оқлаш учун албатта, сифатли маҳсулот тақдим этиши, истеъмолчи талаби биринчи ўринга қўйилиши шарт. Бунга эришиш учун бозорда барқарор соғлом рақобат муҳити бўлиши зарур. Кўриниб турганидек буларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ. Янги тизим истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқа воситаси бўлиб ана шу ишончни янада мустаҳкамлашига умид қиламиз.

– Жорий йил 1 декабрь кунидан бошлаб мажбурий маркировкалаш бошланади. Бу борада келгусидаги режаларингиз?

– Юқорида таъкидлаганимиздек, бу борадаги ишларни бошлаб юборганмиз. Белгиланган муддатгача маҳсулотларни босқичма-босқич маркировкалашни йўлга қўйиш ниятидамиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...