Загрузка
Загрузка
Ҳаво сифати ёмонлашиши юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси расмий муносабат билдирди
Жамият

Ҳаво сифати ёмонлашиши юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси расмий муносабат билдирди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Искандар Қутбиддинов сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши ва кўрилаётган чоралар юзасидан маълумот берди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, хусусан Тошкент шаҳрида ҳаво сифатининг ёмонлашишига асосий сабаб сифатида ҳарорат инверсияси (пастки ва юқори ҳаво қатламлари ўртасидаги иссиқлик алмашинувининг бузилиши) ва ноқулай метеорологик шароитлар кўрсатилмоқда. Бу ҳодиса ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферада тарқалиб кетишига йўл қўймай, уларни ер юзасида тўпланиб қолишига сабаб бўлади.

Айтилишича, 2025 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган Махсус комиссия кучайтирилган режимда ишламоқда.

Хусусан, ҳавога чиқарилаётган чиқиндиларни камайтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги 12 та ва Тошкент вилоятидаги 22 та ишлаб чиқариш корхонасида текширувлар ўтказилиб, айримларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки қувватлари чекланган.

Ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантирган ўнлаб автомобилларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

Сўнгги йиллардаги тажрибадан келиб чиқиб, филтрсиз ишлаётган иссиқхоналар фаолияти устидан мониторинг кучайтирилган.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, бундай ноқулай шароит 16-17 январь санасига қадар сақланиб қолиши мумкин. Антициклон келиши ва кутилаётган ёғингарчиликлар натижасида ҳаво тозаланиши прогноз қилинмоқда.

Комиссия инверсия якунланганидан кейин ҳам экологик рейдларни давом эттиради. 

Аҳолига бу даврда имкон қадар кўчада камроқ бўлиш ва зарур ҳолларда тиббий ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам ҳаво сифати ёмонлашган. Пойтахтдаги мониторинг станциялари ПМ2,5 заррачаларини миқдори ЖССТ тавсия этган ўртача йиллик қийматдан 9,5 баравар юқори эканлигини аниқлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...