Ҳавонинг совиши ва ёмғирлар. Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Жамият

Ҳавонинг совиши ва ёмғирлар. Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

61

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Илиқ ва қуруқ кунлар ўрнига ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Эртага, 15 апрель куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 32-37 даражагача бўлади.

16 апрель куни республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 17-18 апрель кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. 16 апрелда республика ҳудудининг катта қисмида 20-25 даража, 17 апрелда 18-23 даража, 18 апрелда 16-21 даража илиқ бўлади.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17-18 апрелда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-18 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 25-28 даража бўлади.

16 апрелда бироз ёмғир кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.

17-18 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин 17-20 даражагача пасайиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...