Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ҳайдовчилар учун автомобилда ёнғин содир бўлган тақдирда нима қилиш кераклиги тўғрисида тавсияларни эълон қилган.
Бензин ёки куйган резина ҳиди, шунингдек капот остидан тутун пайдо бўлиши мумкин бўлган ёнғиннинг дастлабки белгиларида ёнғин бор-йўқлигини текшириш керак.
Агар машинада ёнғин бошланган бўлса, унда қуйидаги чораларни кўриш керак: капотни таёқ ёки узун металл буюм билан эҳтиёткорлик билан очиш лозим. Кейин интенсив ёнғин манбасини бартараф этиш учун ёнғин ўчиргичдан фойдаланиш шарт.
Шунингдек, ёнғинни зич мато ёки брезент билан қоплаш, қум, тупроқ ёки сув сепиш орқали ҳам бартараф этиш мумкин.
Ўзингизни ва бошқаларни ҳимоя қилиш учун машинадан хавфсиз масофага (камида 10 метр) узоқлашиш, ёнғин ва қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш ва яқин атрофдаги машиналарни четлаштириш, агар керак бўлса, уларга йўловчилар ва ҳайдовчилар ёрдамида сув сепиб туриш керак.
Автомобил ёнғинининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
-
автомобил узаткичида қисқа туташув;
-
салонда чекиш;
-
двигателнинг иситиладиган юзаларида ёқилғи, мойнинг оқиши;
-
таъмирлаш ишларида бепарволик;
-
юкхонада бензинли идишларни сақлаш.
Агар ёнаётган машинада одам бўлса, унда ойнани синдириш, жабрланувчини машинадан чиқариб олиш, унга биринчи ёрдам кўрсатиш, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.
Эслатиб ўтамизки, куни кеча Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo автосалонига қарши бир нечта Lacetti автомобиллари ёниб кетгани туфайли иш қўзғатган.
Изоҳлар мавжуд емас