Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Навбатдаги дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзгидромет прогнозига кўра, бугун ҳам шундай об-ҳаво кузатилади.
Кечаси ҳаво ҳарорати 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача, кундузи қуёш ҳавони 6-11 даража илиққача иситиши кузатилади. Қорақалпоғистон Республикасида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.
Тошкентда бироз булутли ва ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 8-11 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас