Айрим йўл қоидабузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади
Жамият

Айрим йўл қоидабузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади

59

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 4 февралда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан айрим ҳолларда пул жаримаси ўрнига расмий маъмурий огоҳлантириш қўлланилади.

Маъмурий огоҳлантириш — бу ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан давлат номидан бериладиган расмий танбеҳ. У ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва ҳайдовчини кейинчалик бундай хатога йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантиради.

Қоидабузарлик содир этилганда бошқа оғирроқ ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаслиги шарт.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги ўзгартиришга кўра, энди қуйидаги ҳолатларда 1 йилда 1 марта жарима ўрнига огоҳлантириш берилади:

• 125-модда (1-2 қисм): Машинадаги техник носозликлар ва фойдаланиш қоидаларини бузиш.

• 128-прим (1, 2, 6): Йўл белгилари, чизиқлар ва ҳаракат тартибига амал қилмаслик.

• 135-прим (1): Ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт ёки суғурта полиси ёнида бўлмаслиги.

• 138-модда (1-2 қисм): Пиёдалар ва бошқа иштирокчилар томонидан содир этилган кичик хатолар.

Бу ўзгартириш ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки уларни тарбиялаш ва профилактика қилишга қаратилган. Эндиликда "биринчи хато" учун дарҳол моддий зарар етказилмайди, балки қонунга итоаткорликка чорловчи расмий танбеҳ билан кифояланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жарима баллари тизими жорий этилган дастлабки уч ойда 60 мингдан ортиқ ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари белгиланганди. Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг ўзи ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар пасайган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...