Загрузка
Загрузка
Азиз Абдуҳакимов: карантинсиз биз коронавирус тарқалишининг олдини ололмаймиз
Жамият

Азиз Абдуҳакимов: карантинсиз биз коронавирус тарқалишининг олдини ололмаймиз

997
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Фақат карантин юқиш занжирини узишга имкон беради. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, бусиз коронавирус тарқалишининг олдини ололмаймиз.

"Биз коронавирус инфекцияси барча ҳудудларда тарқалаётганини кўрмоқдамиз. Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси карантинни 15-августгача узайтиришга қарор қилди. Ишонинг, бу кимгадир ноқулайлик туғдириш мақсадида эмас, бу - мажбурий эҳтиёждир. 10 июлдан 31 июлгача жорий қилинган барча чекловлар 15 августгача сақланиб қолади", - деди у.

Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, поликлиникаларга мурожаат қилиш, қон ёки таҳлил топшириш, тиббий хизматлардан фойдаланиш зарурати бўлса, аҳоли учун барча зарур шароитлар яратилади. Назорат-ўтказиш пунктларида турган ички ишлар органлари вакиллари уларга халақит бермайдилар, аксинча, белгиланган жойга етиб боришга кўмаклашишади.

"Фақат карантин юқтириш занжирини тўхтатиш мумкин. Бусиз коронавирус тарқалишининг олдини ололмаймиз. Мен ёшлар касалликни юқтириб, фожиали якун топганлиги бўйича жуда кўп мисоллар келтира оламан. Самарқанддаги "Ипак йўли" Халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти икки кун олдин ҳаётдан кўз юмди. Сабаби- шифокорлар унга ўз вақтида ёрдам бера олмадилар ",- деди у.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўпчилик фуқароларимиз тиббий муассасаларга мурожаат қилишаётгани ва шифокорлар имкон қадар уларга ёрдам беришаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

"Афсуски, бугунги кунда коронавирус инфекциясининг тарқалишини бартараф эта оламиз, деб айта олмаймиз. Бунинг иложи йўқ. Дунёнинг ҳеч бир мамлакати бунинг уддасидан чиқа олмади. Дунёнинг ҳеч бир давлати бир вақтнинг ўзида кўп сонли касалланганлар зарурий ёрдам олиши учун шароит яратганича йўқ", - дейди Абдуҳакимов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда биз карантинни давом эттириб, юқтирганлар сонини иложи борича узайтиришга ҳаракат қилишимиз керак. Бу муҳтож бўлган ҳар-бир кишига тиббий ёрдам кўрсатишга имкон беради. Бошқа йўли йўқ”, - деди у.

"Барчамизга жуда қийин, афсуски кўп киши даромад манбаларини йўқотди. Махсус комиссия ушбу даврда озиқ-овқат билан таъминлаш орқали бу тоифадагиларга ёрдам беришга қарор қилди. Соғлиқни сақлаш тизими икки томондан босим остида эканлигини тушунишимиз керак. Бир томондан касалланганлар сони кескин кўпайгани бўлса, бошқа томондан, хавфсизлик билан шуғулланадиган, карантин чораларини таъминлайдиган ва даволайдиганларнинг ўзларини ҳам касаллик юқтиришмоқда”,-дея таъкидлади Бош вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, табиийки, вазият яхшиланганда ва аниқланганган касалликлар сони ва коронавируснинг оғир ҳолатлари камайиши билан барча чекловлар аста-секин олиб ташланади.

"Сўнгги кунларда республикада коронавирус билан оғриган беморлар учун қўшимча 46 мингдан ортиқ жойлар ажратилди. Яқин кунларда яна 31 мингта жой тайёрланади. Шунингдек, 400 га яқин тез ёрдам машиналари сотиб олинди ва яқин кунларда яна 400таси етказиб берилади", - деди у.

Бундан ташқари, Абдухаҳимовнинг таъкидлашича, унинг ота-онаси ҳам коронавирус билан касалланган. Улар бор-йўғи бир марта бозорга ташриф буюрганидан кейин юқтиришган. Ҳозир улар даволаншмоқда. Шунингдек, у сўнгги бир ҳафта ичида иккита яқин кишисидан айрилганини айтиб ўтди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+