Азиза Умарова  ер ислоҳотини  амалга ошириш ва ерларни  меҳнат  мигрантларига беришни таклиф қилди
Жамият

Азиза Умарова ер ислоҳотини амалга ошириш ва ерларни меҳнат мигрантларига беришни таклиф қилди

692

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Блогер ва жамоат арбоби, Smartgov Consulting консалтинг бюроси ижрочи директори Азиза Умарова Ўзбекистонда ер ислоҳотини ўтказишни таклиф қилди. Унинг фикрича, ер участкаларни ўз ватанига қайтган меҳнат мигрантларига хусусий мулк сифатида бериш керак. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.

"Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантлар масаласи нима бўлади, деб сўрашмоқда? Кимдир Россиядан ишсиз эркакларнинг оқиб келишидан қўрқади. Баъзилар меҳнат миграцияси муаммоларини ЕОИИга қўшилишнинг асосий сабаби деб билади", - деб ёзмоқда Азиза Умарова ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Муаммонинг ечими сифатида у ер ислоҳотини амалга оширишни таклиф этади.

"Ниҳоят давлат энг муҳим, қотиб қолган ва доимо орқага ташланаётган иродали қарорни қабул қилиши керак", - деди блоггер.

У асос сифатида Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари амалиётини олиб, қайтиб келаётган мигрантларга ер ажратиш, оила бошига икки гектар ер бериш механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

Умарова ер эгалари нима экишни ва қаерда сотишни танлаш учун тўла мустақил бўлиши кераклигини таъкидлади.

"Хўжаликларга ёрдам бериш учун давлат имтиёзли кредитлар бериши, қайта ишлаш (қўшилган қиймат занжирлари)га ёрдам кўрсатиши ва келажакда экспортни рағбатлантириши мумкин. Лекин мажбур қилмаслик керак", - дея аниқлик киритмоқда Азиза Умарова.

Унинг фикрича, бу жараён аҳоли зич жойлашган ва меҳнат мигрантларининг улуши юқори бўлган Фарғона водийсидан бошланиши керак.

"Бу 100% ютуқ бўлади. Қишлоқ хўжалик ерлари билан боғлиқ коррупция (имтиёзли кредитлар, ер билан боғлиқ шубҳали битимлар, хокимлар захиралари, ёқилғи, ўғитлар, суғориш суви, механизациялаш ва бошқалар) ҳолатлари кескин камаяди, ва энг муҳими, кўп йиллардан кейин мигрантлар ўз оилаларига қайтиш имкониятига эга бўлишади. Ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва болаларининг бағрига қайтишади. Ниҳоят, ижтимоий етимлилик бартараф этилади ва жамиятнинг узилган таркиби қайта тикланади. Ерни. Унинг. Ҳақиқий. Эгасига. Бериш. Керак.", - дея хулоса қилди Умарова.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...