Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун E-auksion платформасида Тошкентда пуллик автортураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқи учун савдолар якунланди. Энг катта нархни Balcomuz таклиф қилган. Унинг 120,1 миллиард сўмлик ставкаси бошланғич кўрсаткичдан икки баравар кўп бўлган.
86 та участканинг йиллик ижара нархи 57,2 миллиард сўмни ташкил этади. Ким ошди савдоси икки соатдан сал кўпроқ давом этган, шу вақт ичида 22 та таклиф таклиф берилган.
Balcomuz сайтига кўра, компания 2019 йилдан бери Япония анъаналарини Ўзбекистон иқтисодиётига интеграция қилиш соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Компания улушининг 60 фоизи Япониянинг Balcom компаниясига, 20 фоизи Авазбек Нуриддиновга тегишли, қолган 20 фоизи Бобур Акрамов ва Анвар Ҳошимовлар ўртасида тенг тақсимланган.
Шу вақт ичида компания бир нечта лойиҳаларни, жумладан: Central Park, “Денгиз” сув мажмуаси, TheBani ҳаммом комплекси, Flamingo ресторани, Намангандаги Oxygen Development турар жой мажмуаси ва бошқаларни амалга оширган.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 13 ноябрь куни пойтахт кўчаларида автотураргоҳларни бошқариш ҳуқуқи бўйича ким ошди савдосини эълон қилганди.
Изоҳлар мавжуд емас