Барча  оналар  қахрамонлигига бағишланади. “Ўзбеккино” Ғалабанинг  75 йиллигига бағишлаб  Беларусьда фильм  суратга олмоқда
Жамият

Барча оналар қахрамонлигига бағишланади. “Ўзбеккино” Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Беларусьда фильм суратга олмоқда

1782

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Беларусьфильм майдончаларида ўзбекистонлик киноижодкорлар томонидан ҳарбий драма суратга олинмоқда. Фильм ҳақиқий воқеаларга асосланган. Сюжет марказидан Зулфия Зокированинг бошидан кечган воқеалар ўрин олган. "Ўзбеккино" берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, Улуг Ватан урушида аёл беш ўғлидан айрилган.

У севгилисига албатта қайтиб келишини ваъда қилган. Аммо уруш туфайли унинг орзуси ушалмади. Юсуф Холматов Ленинград учун олиб борилган жангда ҳалок бўлди. Ўшанда у 20 ёшда эди. Унинг тенгдоши ролини Бунёд Раҳматуллаев ижро этган. Унинг учун бу уруш фильмидаги биринчи роль ҳисобланади. Бунёд ҳиссиётларни энгиш жуда мураккаб эканлигини тан олди.

Актёрнинг сўзларига кўра: "Ҳар сафар мен ўз қахрамоним ҳақида гапирганимда кўз ёшларимни тута олмайман, чунки бу жуда қийин. Уйда ота-онам ҳам мени шу аҳволда кўришганида улар ҳам йиғлаб юборишди. Бу ҳақиқий уруш, биз буни кўрдик, унинг ичида яшадик ва йўқотиш нима эканлигини тушундик».

Юсуф - Зулфия Зокированинг кичик ўғли. Унинг тарихи "Илҳак" деб номланган янги ўзбек фильмининг сюжети учун асос бўлиб хизмат қилди. Хонобод қишлоғилик бир аёл беш ўғил ва бир қизни ёлғиз ўзи тарбиялаган. Аммо ўғилларининг бирортаси ҳам урушдан қайтмади. Ҳаммаси учун дафн ҳужжати келган. Охиргиси 1945 йилнинг февраль ойида олинган. Зулфия келинлари билан бутун умри давомида мотам тутган.

"Оналар ҳамма жойда – Украинада ҳам, Беларусьда ҳам, колаверса Россияда ҳам бир хил. Ҳамма "она" дейди. Бу фильм нафақат Зулфиянинг қаҳрамонлиги, балки барча оналар қаҳрамонлиги ҳақида", - деди иккинчи режиссёр Зафар Аскаров.

Беларусь киностудияси билан биргаликда ўзбекистонлик суратга олиш гуруҳи томонидан фақатгина ҳарбий саҳналар суратга олинган. 1943 йилнинг муҳити Минскдаги заводлардан бирининг ҳудудида қайта тикланган. Унинг айрим цехлари бир асрдан ортиқроқ тарихга эгадир. Шунинг ўзи мақбул фактура сифатида хизмат қилган.

"Совет қизил байроғидаги шиорлар - аслида асосий қаҳрамон бўлиб, бутун фильмни ўз ичига олган. Унинг охирига келиб, мазкур шиорлар ҳаётни сиқиб чиқаради ва биз курашган ғоя учун чақириқ бўлиб қолади. Бу ҳамма ўз Ватани, онаси учун жон берганини ифодалайди”, - деб тушунтирди постановкачи-рассом Наталья Навоенко.

Фильм премьераси май ойига режалаштирилган. Ўша пайт Тошкентдаги Ғалаба боғида уруш пайтида аёллар мардлиги ва жасорати тимсоли сифатида Зулфия Зокирова шарафига ҳайкал ўрнатилади. "Илҳак" фильмини яратиш ғояси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...