Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўқув-машғулотлар Jah Khalib концертига сотилган минглаб сохта чипталар туфайли содир бўлган тиқилинч ҳолати каби вазиятларни бартараф қилишни ўрганишга қаратилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Интернетда миллий гвардиячилар оломонни тарқатиб юбораётгани акс этган видео тарқалган. Видеонинг шарҳларида шу тарзда машқлар ўтаётгани ҳақида хабар берилган.
Миллий гвардия матбуот-хизматининг мухбиримизга маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам 7-декабрь куни эрталаб “Хумо Арена” яқинида ўқув-машғулотлар ўтказилган. Ўқув-машғулотларининг мақсади, гвардиячилар ва оломон ролини бажарган “безорилар” сони тўғрисида маълумот берилмаган.
Шубҳасизки, ўқув-машғулотлар таниқли хонанда Jah Khalib концерти пайтида ўн мингга яқин сохта чипталар сотилиши боис содир бўлган вазиятни моделлаштирган ва унга муносабат билдиришни ўргатмоқда.
Кейинчалик сохта чипталар ва уларни сотиб олган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун Ички ишлар бошқармасига топширилган.
Воқеани тергов қилиш натижасида Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар раҳбарияти ўзгарган. Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан Отамурод Аҳмедов Миллий гвардиянинг Тошкент бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилган. У 2021-йил ноябр ойи охиридан бери шу лавозимни эгаллаб келган.
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб полковник Мирзаакбар Мадумаров тайинланган. Тайинлловга қадар у Миллий гвардиянинг жамоат тартибини таъминлаш бригадаси командири бўлиб хизмат қилган.
Изоҳлар мавжуд емас