Загрузка
Загрузка
Бечора ўқитувчи ва уларнинг ўқувчилари ҳақида ҳам бир сўз айтайлик
Жамият

Бечора ўқитувчи ва уларнинг ўқувчилари ҳақида ҳам бир сўз айтайлик

638
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда анъанавий шаклда болаларга таълим бераётган мактаблар сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу ҳолат коронавирусга қарши бардош бера олган маҳаллий таълим тизимимиз билан фахрланишга сабаб бўла олармикан? Минг афсуски, бу қарорга нисбатан жавоблардан кўра саволлар кўпроқдир, дея ёзмоқда Batafsil.uz колумнисти Денис Довлатов.

Ғалати қарорлар

Ўтган ҳафтада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ХТВ ковиднинг олдини олиш ва даволаш учун мактаб ўқитувчиларига, бир эътибор беринг, гидроксихлорохин берилишини маълум қилган эди. Айнан шу дори коронавирусни даволаш борасида кўплаб маҳаллий ва хорижий мутахассисларда саволлар туғдирмоқда.

Шунчаки эслатиб ўтмоқчи эдимки, гидроксихлорохин - иммуносупрессор, яъни иммун тизимини бостирадиган дори ҳисобланади. Мутасаддилар томонидан мутлако антиқа ечим топилган - куз пайтида шамоллаш, грипп ва бошқа юқумли касалликлар келиб чиққанда ўқитувчиларга иммунитетини пасайтирадиган дори берилар экан. Қолаверса, ўқитувчиларга ҳозирча ишлаб чиқарувчилари номаълум бўлган гриппга қарши вакцина ҳам бепул таклиф этилмоқда.

Бу борада шуни яхши англаш керакки, Batafsil.uz ва бошқа бир қатор маҳаллий ОАВ томонидан сўралган кўплаб мутахассислар гидроксихлорохин ён таъсирга эгалиги ва ундан фақат шифокор назорати остида фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди.

Масалан, Ўзбекистонга ташриф буюрган бир гуруҳ россиялик мутахассислар гуруҳи раҳбари, Москвадаги Пирогов номидаги Миллий тиббиёт ва жарроҳлик маркази анестезиология ва реанимация кафедраси мудири, анестезиолог-реаниматолог Михаил Замятиннинг фикрини ҳавола қилиш мумкин.

Унинг сўзларига кўра, "беморнинг электрокардиограммаси тизимли равишда кузатилса, юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар баҳоланса ва уларнинг ўз вақтида олдини олишнинг иложи бўлсагина, гидроксихлорохинни қўллаш мумкин. Ушбу препаратнинг қарши кўрсатмалари мавжуд бўлиб, уларга амал қилиш зарур".

Бу препаратни истеъмол қиладиган юз минглаб ўқитувчилар шифокорлар томонидан оммавий равишда назорат қилинишини тасаввур қилиш қийин. Балким гидроксихлорохиндан ковиднинг олдини олиш учун эмас, балким аломатлари пайдо бўлганидан кейингина фойдаланиш кераклиги ҳақида ўқитувчиларни бирор огоҳлантирар?

Умуман олганда, ҳурматли ўқитувчиларимизнинг аксарият қисмини катта ёшлилар ва кексалар ташкил этишини тушуниш керак. Уларни янги хавф остига қўйиш шартмикан? Бу ҳам ўз жавобни кутаётган жумбоқли саволдир.

Болалар хавф остидами?

Ўтган ҳафта коронавирус бўйича Штаб экспертларининг иккита қизиқарли баёноти эълон қилинди. Нурмат Отабеков болаларни умрбод қамаб қўйишнинг иложи йўқлиги сабабли мактабларнинг очилиши тўғри қарор эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, болалар бундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш ва ўқишни ўрганишлари керак.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, болаларда коронавирус инфекцияси енгил шаклда ўтади, уларда ҳамроҳ касалликлар йўқлиги боис, барчаси жиддий асоратларсиз соғайиб кетади.

Бир неча кундан сўнг Хабибулла Оқилов ўзбекистонликларни "хушхабар" билан лол қолдирди. Унинг қайд этишича, мамлакатда коронавирусга чалинган болалар сони ортиб бормоқда ва улар орасида оғир ҳолатлар ҳам қайд этилган. Шунинг учун ҳозирда қўшимча равишда педиатрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда мактаблар очилиши беморлар сонининг ўсиши учун қўшимча омил бўлиши барчага аён. Бола барибир болада. Уларни ижтимоий масофани сақлашга мажбур қилиш, тенгдошлари билан яқин алоқада бўлмасликни таъминлаш қийин. Айниқса, синфда 30 ва ундан ортиқ ўқувчи бўлганида бу вазифа ўта мураккаб саналади. Ҳойнаҳой, вирус аллақачон кўплар ўқувчиларнинг оилаларига “меҳмон” бўлишга улгургандир.

Хуш, нима қилиш керак? Бу борада ҳар кимнинг ўзи мустақил қарор қабул қилиши керак. Мен масалан, 7 ёшли қизнинг отаси сифатида уни мактабга юборишга журъат қилмадим. Бунинг сабаби қўрқув эмас. Назаримда, бундай шароитда мактабнинг қадри қолмайди. Анъанавий ўқитиш шакли “АҚШ пойтахти Нью-Йорк” деб айтган онлайн-таълимдан ҳеч қандай устунликка эга эмас.

Балки биринчи чоракни онлайн ўқитишга қарор қилган Қозоғистон йўлини танлаш тўғридир? Ким ҳақ эканлиги октябр ойида, яъни мамлакатга мавсумий юқумли касалликлар кириб келганида аниқ бўлади. Касалланганлар сони кескин ошмаслиги ва янги карантин бўлмаслигига умид қилишдан ўзга чора йўқ.

Таҳририят фикри муаллиф фикридан фарқ қилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...