Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент автобуслари фото ва видеорегистраторлар билан жиҳозланади. Шу тариқа, пойтахт жамоат транспорти йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар билан курашади. Айни пайтда регистраторлар фақат айрим автобусларда ўрнатилган. Бу ҳақда “Тошкент” телеканали репортажига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Тошкентда автомобиллар сонининг кўпайиши билан автобус бекатлари бошқа транспорт воситалари томонидан банд қилиш муаммосига дуч келдик. Шу муносабат билан автобусларда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини қайд этиш учун камераларни ўрнатиш бўйича пилот лойиҳани бошлашга қарор қилинди. Ушбу ёндашув автомобилнинг давлат рақамини ва бузилиш фактини осонгина аниқлашга имкон беради. Айни пайтда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига қоидабузарлик фактларини қайта ишлаш ва юбориш тизимини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда”, - деди “Тошшаҳартрансхизмат” бошқарув раисининг ўринбосари Рустам Шомуродов.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай чора-тадбирлар йўлларда ҳайдовчиларнинг интизомини оширишга, қоидабузарлик ҳолатларида тезкор чоралар кўришга, бахтсиз ҳодисалар сонини минималлаштиришга, шунингдек автобусни кутиш вақтини ва саёҳат вақтини қисқартириш орқали аҳоли учун қулайлик даражасини оширишга имкон беради
Шуни таъкидлаш керакки, синов режимидаги ушбу янгилик пойтахт йўлларида йўл ҳаракати қоидаларини бузувчилар билан фақат бир нечта автобусларда, масалан, 44-маршрутда курашмоқда.
Аммо ҳуқуқбузар ҳайдовчилар учун “совғалар” шу билан тугамайди. Аввалроқ, ЙПХ инспекторлари ҳайдовчиларни гиёҳванд моддаларга текшириш ҳуқуқига эга бўлишлари ҳақида хабар берган эдик. Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан муносабатларини тартибга солиш ва махсус воситалардан фойдаланиш тартибига тегишли ўзгаришлар ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамизки, ҳайдовчи фақат йўловчиларни миндириш ёки тушириш учун махсус полосага ўтиши мумкин. Шундан сўнг, у дарҳол жамоат транспортига халақит бермасдан полосани бўшатиши керак. Ўнгга чиқиб кетаётган ва ўнг томонга бурилган транспорт воситаси ажратилган полосага келганда, уни иложи борича тезроқ бўшатиб, бошқа полосага ўтиши керак.
Ажратилган полосага чиққанлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 моддасига асосан БҲМнинг ½ баравари (150 минг сўм) миқдорида жарима кўзда тутилган. Ажратилган полосаларда тўхташ қоидаларини бузганлик БҲМнинг 2 баравари (300 минг сўм) миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас