Загрузка
Загрузка
Биноларнинг энергия самарадорлиги бўйича мутахассис: "Энг яшил киловатт – бу ишлатилмаган киловаттдир"
Жамият

Биноларнинг энергия самарадорлиги бўйича мутахассис: "Энг яшил киловатт – бу ишлатилмаган киловаттдир"

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Ўзбекистонда газ ва электр энергиясини тежаш, шунингдек, атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш масалалари ҳал этилмоқда. Энергия манбаларининг етишмаслиги ва улар учун нархларнинг ошиши шароитида энергия самарадорлигини ошириш муаммоси долзарб аҳамият касб этади. Энергия тежамкор қишлоқ уй-жойларини қуриш лойиҳаси менежери Шерзод Каттахўжаевнинг сўзларига кўра, бу муаммони ҳал қилиш ва шу билан бирга уй ёки квартирани иситиш ва совутиш учун оилавий бюджетдан харажатларни камайтириш мумкин.

Мухбиримизга берган интервьюда экспертнинг таъкидлашича, БМТТД ва ГЭФ қўшма лойиҳаси доирасида 2022 йилда Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 миллион доллар ажратган. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги қошида бюджетдан ташқари тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси ташкил этилган. Ушбу жамғарма нефть ва газ саноатининг жарималари ва ажратмаларидан пул тўплайди. Ушбу маблағлар банкларга 9% имтиёзли кредит шаклида ажратилади ва улар ўз навбатида 5% маржани қўшиб, аҳолига тарқатадилар.

"Ғояга кўра, жамғарма, пулни ўзи бериши мумкин эди, аммо у аҳоли билан ишлаш механизмига эга эмас, катта манбага муҳтож ва банкларда бу ресурс мавжуд ва механизм йўлга қўйилган– филиаллар, ўқитилган ходимлар ва бошқалар ишини бажараверади. Шунинг учун банклар орқали ишлашга қарор қилинди: натижада йиллик маблағларнинг 14 фоизи энергия тежамкор технологияларни ривожлантириш учун "яшил пакет" сифатида аҳолига ўтказилади", - деди суҳбатдошимиз.

Унинг сўзларига кўра, ушбу "яшил пакетлар" асосан аҳолининг қайта тикланадиган энергия манбаларини, хусусан, қуёш қурилмаларини жорий этиш харажатларини қоплайди.

"Бизда шундай ибора бор: энг яшил киловатт-бу ишлатилмаган киловатт! Электр энергиясини ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот бериш мумкин, аммо уни тежаш орқали ҳам олиш мумкин",- деди Каттахўжаев.

“Бу нимани англатади? Лойиҳа доирасида биноларнинг энергия самарадорлигига эътибор қаратилди. Қурилиш вазирлиги билан биргаликда уйларнинг эскирганлигини ҳисобга олган ҳолда энергия истеъмолининг янги стандартлари қайта кўриб чиқилди ва тасдиқланди ва бу самара бера бошлади”, - деди эксперт.

"Агар янги қурилган ва эски уйлардаги квартираларни таққосласак, фарқ жуда катта. Қаттиқ совуқда эски уйни тўлиқ иситиш мумкин эмас, янги уй эса иссиқликни яхши ушлаб туради ва иситиш учун камроқ газ талаб қилади", - деди лойиҳа менежери.

Шунингдек, у қурилишда илгари эътибор берилмаган кўплаб ҳолатлат мавжудлигини тушунтирди. Масалан, уйнинг қуёшга нисбатан йўналиши, деразаларнинг катталиги, айвонлар ва сунъий соялар қуёш иссиқлигининг тўпланишини мақбуллаштиришга, қишда курни кўпроқ олишга ва ёзда иссиқликни минималлаштиришга имкон беради. Ушбу параметрларни махсус компьютер дастурлари ёрдамида ҳисобга олиш мумкин.

Масалан, Германияда термос каби уйлар мавжуд бўлиб, улар иссиқликни чексиз сақлайди. Шу билан бирга, уларда ветиляция ишлайди ва кирувчи ҳаво чиқадиган ҳаво билан иссиқлик алмашади ва бу қишда иссиқлик йўқотилишига ёки ёзда совуққа олиб келмайди.

"Биз уйни иситмасдан ҳам ичкарида камида 15 даража ҳароратни олиш мумкинлигини кўрдик", - деб таъкидлади Каттахўжаев.

Тавсиялар иқлим зоналарига боғлиқ, масалан, Нукусда маълум тавсиялар, Фарғона водийсида – бошқалар бўлади. Бизда кун давомида ҳароратнинг кескин пасайиши кузатилади, аммо тартибга солинмаган бир хил газ оқими таъминланади. Албатта, қуёш панелларини қўйиб, кечаю-кундуз иситиш мумкин, аммо бизга бу керак эмас, ҳароратга қараб "ақлли" тартибга солиш мақбуроқ, деди мутахассис.

Каттаходжаевнинг таъкидлашича, Нурафшонда таклиф этилаётган янгиликларни намойиш этиш учун саккиз кишилик икки қаватли уйнинг   синов намунаси тўлиқ энергия тежамкор технологиялар асосида қурилган. Ушбу бино давлат томонидан тақдим этилган газни истеъмол қилмайди, балки энергия билан тўлиқ ўзини-ўзи таъминлайди. Уйнинг ўзи қуёшдан ишлаб чиқарилган электр энергиясини олиш орқали иссиқликни сақлайди. Бундай уйларнинг жорий этилиши йилига 600 минг тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиради.

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, газ ҳали ҳам аҳолига бозор нархидан 10 баравар арзон етказиб берилмоқда, аммо у баъзи мамлакатларда бўлгани каби ошиши мумкин. Ўшанда биноларнинг энергия самарадорлиги масаласи, айниқса меҳмонхоналар ва бизнес марказлари учун жуда кескин тус олади.

"Биз ҳали ўйламаган технологияларни қўллашимиз керак бўлади. Масалан, Дубай ва Сингапурда дераза ойналари қуёш нурларини акс эттирувчи махсус таркиб билан қопланган. Беларусда совутилиши керак бўлган ҳаво иситиш учун ҳаво билан иссиқлик алмашади, бу газни тежашга имкон беради. Қирғизистонда 10 йилдан бери барча меҳмонхоналар сувни қуёшдан иситиш учун қурилмалар билан жиҳозланган", – деди Каттахўжаев.

Шу билан бирга, у гугуртни тежаш учун газ ўчирилмаган совет йилларини эслади. Экспертнинг фикрига кўра, бизга Европа намунаси яқинроқдир, улар газнинг юқори нархи туфайли кичик нарсаларни тежашади.

Каттахўжаевнинг фикрича, ҳар-бир бино учун энергия самарадорлиги бўйича даражаланиш жорий этилиши керак ва бундай режалар бугунги кунда ҳукумат томонидан амалга оширилмоқда. Ўшандагина, уй сотиб олаётганда, унинг энергия самарадорлигини дарҳол билиб олиш мумкин бўлади. Ушбу мезон махсус лаборатория томонидан ўрнатилади, бунинг учун ускуналар аллақачон сотиб олинган. Европада бу ишламоқда: яшил ёрлиқли уйлар бошқаларга қараганда 40% қимматроқ.

Уйни текширишни нимадан бошлаш керак? Мутахассиснинг фикрига кўра, қиш ва ёзда уй-жойларни тезкор текшириш, иссиқлик йўқотиш ёки совуқ зоналарни аниқлаш керак. Одатда бу том ва деразалар бўлади.

"Бизда пластик деразалар нотўғри ўрнатилади: улар бетонга котирилади ва шунга мос равишда у деразаларга иссиқлик ёки совуқни узатади. Деразалар махсус ромга ўрнатилиши керак, аммо бу бизда тежамкорлик учун амалга оширилмайди",- деди суҳбатдошимиз.

У аминки, бугунги кунда уйни энергия йўқотишларидан ҳимоя қилиш учун энг яхши йўл - газ ва электр энергиясининг нархидир. Улар ҳозир ҳам чўнтакка жиддий таъсир қилмоқда ва ўсишда давом этади. Имтиёзли кредитлар ва чегирмалар бугунги кунда уйнинг энергия тежамкорлигини ошириш учун яхши сабаб бўлади олади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...