Загрузка
Загрузка
"Биз қайтиб келиш қийин бўлишини билардик." Ўзбекистонлик  талаба нима учун ёзда Россиядан қайтмаганлиги ҳақида айтиб берди
Жамият

"Биз қайтиб келиш қийин бўлишини билардик." Ўзбекистонлик талаба нима учун ёзда Россиядан қайтмаганлиги ҳақида айтиб берди

484
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирус пандемияси барчамизни халқаро парвозлардан маҳрум қилди. Меҳнат мигрантлари, талабалар ва сайёҳлар ушбу вазиятдан айниқса кўп азият чекишди. Кўпчилик уйга қайтишга муваффақ бўлди, айримлар эса аксинча, пандемия ва карантин чораларини эълон қилинган пайтда яшаб турган мамлакатда қолишга қарор қилишди.

Ўзбекистон фуқаролари, Россия ОТМларида таҳсил олаётган талабалар - ака-сингил Сатторбек ва Шаҳло Бобожоновалар ҳам шундай қарорга келишган.

Қиз мухбиримизга у истиқомат қилаётган Карачаевск (Россия Федерацияси) шаҳри коронавирусни кандай бошидан кечираётгани, акаси билан нега уйга қайтмаганлиги, бундай мураккаб даврда уларга нима етишмаётгани ҳақида гапириб берди.

Бўлажак микробиолог Шаҳло Бобожонова “Россотрудничество” дастури туфайли 2018 йилда Карачаево-Черкессия давлат университетига ўқишга кирган. Абитуриентлар имтиҳонларни Самарқандда топширишган. Ўша йили унинг акаси Сатторбек ҳам Ставрополдаги Шимолий Кавказ федерал университетига ўқишга кирган. Бу йил иккаласи ҳам тўртинчи курсга ўтишган.

Шаҳлонинг сўзларига кўра, уч йиллик ўқиш даври сувдек тез ва қизиқарли ўтган. Янги мамлакат, дўстлар, қайсидир жиҳатдан ўхшаш урф-одатлар, аммо барибир ўз тарихи эга давлатда ўқишнинг ўзига хос томонлари бор экан. Кавказ таомлари ва анъаналари кишини ўзига ром қилади.

Сўнгги икки йил ичида ёзда албатта Самарқанд ва қариндошлари билан учрашиб турган. Аммо жорий йилда бунинг иложи бўлмаган.

"Март ойида бу касаллик бошланганида, биз қайтиб келиш билан боғлиқ қийинчиликлар пайдо бўлишини тушунган эдик. Ота-оналаримиз, биринчи навбатда, зудлик билан уйга қайтишимизни исташган. Аммо акам ва мен Россияда қолишга қарор қилдик", - дейди Шахло.

Унинг сўзларига кўра, биринчи ўринда ота-оналарнинг хавфсизлиги эди. Ахир, чет элдан қайтган фарзандларидан уларга касаллик юқмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмасди. Бундан ташқари, Ўзбекистонга келганларнинг барчаси карантинга жойлаштириларди.

"Ўзбекистонда кўплаб кишилар карантинда бўлиб, уларга давлат томонидан катта харажатлар қилинаётган эди.   Биз бу вазиятни кутишга қарор қилдик ва вазият аста-секин ўзгара бошлаганини кўрмоқдамиз", - деди талаба.

Беш ойлик пандемиядан сўнг, ака-сингил тўғри қарор қабул қилишганига амин бўлишди. Ота-оналари соғу-саломат, Шаҳло ва Сатторбекнинг ҳам ишлари яхши.

"Биз Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтиб келган кўплаб талабаларни тушунамиз. Аммо бир неча ҳафтадан сўнг янги ўқув йили бошланади. Эндиликда ўқиб турган даргоҳимизга қандай қилиб қайтиш катта муаммо бўлиб турибди", - дейди қиз.

Улар яшайдиган ётоқхонада пандемия пайтида ҳеч ким коронавирус билан касалланмаган. Шаҳлонинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси ижтимоий масофага риоя қилмоқда, ҳамма ниқоб тақади.

“Бу ерда бу талаблар қатъий. Дўконлар, кафелар - барчаси ишлайди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз вакцинани кутяпмиз ва навбат келганида акам билан бирга оламиз", - дея тушунтирди у.

Шаҳло ва Сатторбек келажакда Ўзбекистонда яшаш ва ишлашни хоҳлашади. Ака-синглил оиладан узоқда яшаш қийинлигини ва пандемия уларнинг бу борадаги кечинмаларини янада кучайтирганини таъкидлашди.

"Ҳозирда исталган вақтда чипта олиш ва уйга учиш, онамни бағримга босиш учун ҳеч қандай имконият йўқ. Аммо мақсадим аниқ – ОТМни битириш, диплом олиш ва яхши мутахассис бўлиш. Бу бизни рағбатлантириб турибди. Албатта, магистратурада ўқишни давом эттириш ҳақида ўйлаяпман, лекин буни вақт кўрсатади", - деди Шахло.

Талабалар янги ўқув йили, келгусидаги сессия ва имтиҳонлар нима бўлишидан безовта. Шунингдек, чегаралар очилиб, пандемиядан холи ватанларига қачон қайтишлари мумкинлиги ҳақида ҳам туну-кун    ўйлашмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...